Очоанинг агенти: "Гильерменинг мақсади – Францияда қолиш"
08 июл 2014 19:54
Янгиликлар
Очоанинг агенти: "Гильерменинг мақсади – Францияда қолиш"
Дарвозабон Гильерме Очоанинг агенти Кристоф Монгаи мижози борасида гапириб ўтди.
"Биз иккита француз клубидан таклиф олдик. Лекин, ушбу таклифларга рад жавобини бердик. Бу биз кутган даражадаги таклифлар эмас эди.
Очоанинг мақсади - Франция чемпионатида қолиш. Агар бу амалга ошмаса биз бошқа Европа клублари вариантларини кўриб чиқишимиз мумкин", - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, "Аяччо" билан шартномаси якунланган Очоа айни пайтда эркин агент ҳисобланади.
Фикрлар