UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  0 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  19 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  3 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4

ОЧЛда дебют қилган Неймар, мегасенсацияга яқин келган "Навбаҳор" Янгиликлар

ОЧЛда дебют қилган Неймар, мегасенсацияга яқин келган "Навбаҳор"

Ушбу ёзда Неймар футбол оламида фурор кўтариб, ПСЖдан "Ал Ҳилол" сафига келиб қўшилди.

Саудия Арабистони клуби трансфер учун бонусларни ҳисобга олмаганда 90 миллион евро тўлади ва у билан 2 йиллик шартнома тузди. 

Кеча "Ал Ҳилол" Осиё Чемпионлар Лигаси илк турида "Навбаҳор" билан баҳс юритди. 1:1 ҳисобида якун топган учрашув Неймарнинг ОЧЛда дебют қилгани ва "Навбаҳор" мардонавор кураш олиб боргани билан эътиборлидир.


Наманган клуби кеча саудияликларни карахт аҳволга солиб қўйди ва Невеш, Малком, Неймар, Митрович ва бошқа юлдузларни яхшигина қийнади. 52-дақиқада Тома Табатадзе ҳисобни очгач дунё матбуоти ларзага келди ва Неймари бор "Ал Ҳилол" эса ожиз қолаётгани ҳақида ёза бошлади. "Ал Ҳилол" кеча 14 дақиқа қўшиб берилган вақтдагина мувозанатни тиклашга эришди.


Неймар Игорь Голбан ва Жамшид Искандеров қуршовида


Яқинда Пелени ортда қолдириб, Бразилиянинг энг яхши тўпурари бўлиб олган Неймар янги клубида илк бор асосий таркибда майдонга тушди. Унинг ҳаракатлари бу тўқнашувда иш бермади, чунки "Навбаҳор" ҳимоячилари ва таянч ярим ҳимоячиларини уни қуролсизлантиришди. Оқибатда Неймар наманганлик футболчилардан ғазабланди ва эмоцияларини умуман яшириб тура олмади. Ҳужумчи 60-дақиқада жарима тўпини тепишдан олдин Аброр Исмоиловни очиқчасига туртиб юборди ва тўпни унга қарата тепди (ВИДЕО). Бош ҳакам унинг Неймарлигини ҳисобга олдими, хуллас, тушунарсиз сабаб билан қизил эмас, балки сариқ картчока кўрсатди. 

Сайтимизнинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ҳам Неймар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

"Кўп ҳамкасбларим билан бу вазият бўйича гаплашдим: Уларнинг кўпчилиги Неймарга тўғридан-тўғри қизил карточка бериш керак деб ҳисоблашди".


Неймардан ўзини босиб олишини сўраётган Митрович


Асосий таркибда илк бор кўриниш берган Ней


"Барселона" ва ПСЖ тимсоли бутун ўйин давомида яккакурашларда фаол қатнашди. Иброҳим Йўлдошев ва бошқа футболчилар уни шунчаки "еб қўйишди". Умуман олганда, Суперлига етакчиларидан бири ҳар қандай чақирувга тайёр эканлигини кўрсатиб, ҳар бир дуэлларда фаол бўлди. ОЧЛдаги бошқа бир жамоадан фарқли ўлароқ, "лочинлар" ҳақиқий жанг таклиф қилди ва дурангга эришди.

Неймар билан боғлиқ энг ёрқин вазиятлардан бири сўнгги дақиқаларга тўғри келди – иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқада Неймар яқин масофадан бош билан зарба берди, аммо Ўзбекистон МТЖ асосий посбони Ўткир Юсупов ўз суперсэйви орқали ҳамюртларимизни голдан қутқариб қолди! 

Шундан кейин "Ал Ҳилол" фаолликни янада оширди ва афсуски, 100-дақиқада Али Ал Булайҳи дарвозани ишғол қилишни уддалади.


Юлдузнинг персонал мухлислари


Умуман, бу ўйин ҳамманинг хотирасида қолса керак, чунки "Навбаҳор"нинг қаҳрамонлиги дунё матбуоти эътирофига сазовор бўлгани билан, Неймарга қизил карточка берилмагани эса адолатсиз қарор эканлиги билан эсланаверади.

Дарҳақиқат, Неймар ЕЧЛдаги дебютини 2013 йил 18 сентябрда "Аякс" билан ўйинда ўтказган (4:0). Ўшанда у Жерар Пикенинг голига ассистентлик қилган. ОЧЛдаги дебют ҳам орадан 10 йил ўтгач, айнан 18 сентябрда амалга ошди.

Маълумот ўрнида, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи декабр ўрталаригача давом этади. Плей-офф баҳслари февралдан бошланади. Финал май ойига тўғри келади.

Шерзод Нурматов

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика