UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Роналду машғулотларга қайтиш учун яна бир бор коронавирусга манфий тест топшириши керак  0 13:50Бахтиёр Ашурматов: "Узр, финал Қаршида бўладиган бўлди"  5 13:37Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912"  12 13:20Моуринью яна бир "Реал" футболчисини "Тоттенхэм"га таклиф қилмоқчи  1 12:58К-лига. "Сеонгнам" ўз уйида "Бусан И'Парк"ни иродали тарзда мағлуб этди  1 12:24Милик "Наполи" билан янги шартнома имзолашдан бош тортди ва январда жамоадан кетадиган бўлди  2 12:00Омадсизликлар гирдобида қолган "Ювентус", мағлубият нималигини билмаётган "Милан" ва бошқа ўйинлар: А Серия 6-тур превьюси  9 11:59Coca Cola Суперлига. Бугун медаллар учун курашаётган "Насаф" ҳамда "Қўқон-1912" Қаршида тўқнаш келади  24 11:57Хамес "Ньюкасл"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 11:50Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз!   2 11:28"Атлетико" "Осасуна"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди. Унда бир қатор етакчилар, хусусан Луис Суарес йўқ  0 11:10Аҳмедовлар оиласига таъзия билдирамиз  37 10:38Робер Пирес: "Реал"ни рад этиб бўлмайди дейишганди, мен эса буни қилганман, аммо..."  6 10:15"Сеонгнам" - "Бусан И'Парк". Асосий таркиблар маълум  2 09:54Антонио Конте: “Мен январь, февраль ёки март ҳақида ўйлаётганим йўқ”   2

ОЧЛ-2020. Машарипов қизил карточка олган ўйинда "Пахтакор" "Персеполис"га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди Янгиликлар

ОЧЛ-2020. Машарипов қизил карточка олган ўйинда "Пахтакор" "Персеполис"га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди

Осиё чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги "Персеполис" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

 
Осиё чемпионлар лигаси, 1/4 финал.
"ПЕРСЕПОЛИС" (Эрон) - "ПАХТАКОР" (Ўзбекистон) - 2:0
30 сентябрь 2020 йил. Доҳа. "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 22:45 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам:
Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Моаннес Нади Алроалле, Муҳаммад Мустафо Ҳассан Ал Калаф (иккиси Иордания)
Захира ҳаками: Али Сабаҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)
Назоратчи: Ҳоқон Аназ (Австралия).

Голлар: Иса Алкасир 50, - 1:0. Иса Алкасир 66, - 2:0.

"Персеполис": 81.Ҳамед Лак, 3.Шожае Халилзода, 5.Башар Ресан (2.Омид Алишаҳ, 67), 6.Ҳуссайин Канани, 8.Аҳмад Нуруллоҳи (66.Милад Сарлак, 76), 11.Камаледдин Камябиниа, 14.Эҳсон Паҳлавон (17.Меҳди Шири, 76), 19.Воҳид Амири, 72.Иса Алкасир (16.Меҳди Абди, 88), 77.Саид Оғайи, 88.Сиамак Неъмати.
Захира: 44.Божидар Радошевич, 4.Сайид Жалол Ҳуссайни, 20.Амир Рустаеи, 23.Али Шожайи, 26.Саид Ҳуссайнипур, 36.Арман Рамезани, .

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (23.Шерзод Аъзамов, 90+1), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец (21.Аброр Исмоилов, 90+1), 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Ҳожимат Эркинов, 73), 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев (4.Акромжон Комилов, 73), 77.Эрен Дердийок (11. Игорь Сергеев, 73).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.Алишер Салимов, 7.Садриддин Абдуллаев, 28.Диёр Холматов, 29.Владимир Козак.

ЧетлатишЖалолиддин Машарипов 15

Персеполис

Issa Ale Kasir - 49', Issa Ale Kasir - 66'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . Quarter Finals-тур

30/09/2020, 23:45

0
:
2
Тугади

Пахтакор

45'
90'
49'  Issa Ale Kasir
49'  Siamak Nemati
66'  Issa Ale Kasir
66'  Saeed Aghaei
68'  Bashar Resan (Omid Alishah)
76'  Ahmad Nourollahi (Milad Sarlak)
76'  Ehsan Pahlavan (Mehdi Shiri)
87'  Issa Ale Kasir (Mehdi Abdi Qara)
15'  Jaloliddin Masharipov
72'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
73'  Farrukh Sayfiev (Akramjon Komilov)
73'  Dostonbek Khamdamov (Khozhimat Erkinov)
90'  Khoziakbar Alidzhanov (Sherzod Azamov)
90'  Игорь Кримец (Abrorbek Ismoilov)




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди. "Пахтакор" мусобақани чорак финалда тарк этадиган бўлди

90+1. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Алижонов ва Кримец ўрнига Аброр Исмоиолв ва Аъзамов тушди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди.

88. Ўзгариш. "Пахтакор". Алкасир ўрнига Меҳди Абди тушди

80. "Пахтакор" гол уриш учун катта куч билан олдинга ўтмоқда. Эркинов анча фаол ўйнамоқда

78. ЗАРБАААА! Захирадан тушган Ҳожимат Эркиновнинг 16 метрлардан йўллаган аниқ зарбасини посбон ушлаб олди

77. ЗАРБААА! Игорь Сергеевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Ҳамед Лак ушлаб олди

76. Ўзгаришлар. "Персеполис". Нуруллоҳи ва Паҳлавон ўрнига Сарлак ва Шири тушди

72. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Дердийок, Сайфиев ва Ҳамдамов ўрнига Сергеев, Комилов ва Эркинов тушди

66. ГОЛ! Чап қанотдан узатилган тўпни Алкасир дарвозага йўллади - 2:0 ГОЛНИ КЎРИШ

64. Бурчак тўпи амалга оширилгач тўп рақиб футболчиси қўлига теккандек туюлди, VAR пенальти бор йўқлигини текширди, йўқ пенальти йўқ деб топди VAR.

63. ЗАРБАААААААААААААААААААА! ҚАндай вазият! Ҳамробековнинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди! Жуда хавфли! 

60. Сардор Собирхўжаев майдон марказидан тўпни дарвозага йўллади, Ҳамед Лак дарвозасига қайтишга улгурган эди

57. "Пахтакор" 10 киши бўлиб қолгани иккинчи таймда жуда ҳам сезилмоқда

50. ГОЛ! Қанотдан узатилган тўпни Алкасир дарвозага йўллади - 1:0. ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

46. Иккинчи тайм бошланди!


45+2. Биринчи тайм тугади

45+1. "Персеполис" бурчак тўпини амалга оширди, фойда чиққани йўқ

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

45. Сўнгги дақиқаларда "Персеполис" ҳужумларни кўпайтирди

43. Машарипов майдонни тарк этгач чап қанотга Ҳамдамов ўтди, Дердийок ўнг қанотга ўтди, Черан эса марказий ҳужумчи ўрнида ўйнай бошлади

38. УХХХХХХ! Хавфли вазият! Чап қанотдан узатилган тўпни Иса Алкасир боши билан дарвозага йўллади, иккала марказий ҳимоячимиз ҳозир уни ёлғиз қолдиришди

35. Хавфли вазият! Сиамак Неъматининг жарима майдонига узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

32. "Персеполис" футболчилари шошилишмаяпти, ҳозирча катта куч билан ҳужумга ўтишмаяпти рақиблар

27. "Пахтакор"нинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўп ҳимоячининг қўлига тегиб майдонни тарк этгандек туюлди. VAR'дагилар ҳаммаси тоза дейишди

25. ЗАРБА! Аҳмад Нуруллоҳи узоқдан зарба берди, ноаниқ

20. Учрашувнинг қолган вақтида "Пахтакор" 10 киши бўлиб ўйнайди...

16. Вазиятни VAR кўриб чиқди ва бош ҳакам Машариповга ҚИЗИЛ КАРТОЧКА кўрсатди!  ВИДЕОНИ КЎРИШ 

15. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Жалолиддин Машарипов

11. ЗАРБААААА! Машариповнинг чап қанотдан узатган тўпини Ҳамдамов боши билан ноаниқ йўллади

10. УХХХХХХХХХХХХ! Иса Алкасир ҳозир Кримецга нисбатан жуда хавфли ўйнади, яхшики Егор ўйинга қайтди

6. Хавфли вазият! Ажойиб комбинациядан кейин Ҳамдамов тўпни шеригига узатишда хатога йўл қўйди!

4. "Персеполис"да жарима тўпи, ҳимоячиларимиз ўз ўрнида

3. "Пахтакор" тўп назоратини ўзида сақлаб турибди. Ҳозир майдон марказига яқин жойда Черан Ҳалилзода томонидан йиқитилди.

2. Бугунги ўйинда VAR ишламоқда ва барчаси тоза бўлади. Ҳакамларнинг хатоси туфайли қайсидир жамоа мағлуб бўлмайди.  

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "ПАХТАКОР"

Учрашувдан олдин Кувайт амири Шайх Ал Сабоҳнинг вафоти муносабати билан 1 дақиқалик сукут сақланди. 


- Жамоалар майдонга тушиб келишди

- Учрашув соат 22:45да бошланади

Рейтинг: +80   

Фикрлар

+51   
30 сен 23:04:38
Фарҳоджон Одилов Қувасой
Жалол нималар қипқўйдинг а??? Қизил тўппа тўғри берилди, Жалол ўзини айби
+37   
30 сен 23:30:53
Akbarovich
Hozirgina Lutfulla To'rayevni super fintini Persepolis oʻyinchisi ijrosida koʻrdik, qoyil shuniyam oʻgʻirlashibdi ))
+37   
30 сен 23:04:41
Real va Chelsea
афсус тоза кизил
+35   
30 сен 23:05:42
Soccer
Ухланглар болди ертага пахтага кетиш керак
+33   
01 окт 00:32:17
TOMJIQ_OLOT
Вадим Карленович, Сиздан илтимос, МТЖга Кримец билан Анзурни асло яқинлаштирманг бу даббаларни
+33   
30 сен 23:24:20
UzBekistanTEAMFCc
Бугунги ўйин қандай тугашидан қатъий назар мана шу турнирдаги ўйинлар учун рахмат Пахтакор
+32   
30 сен 23:05:30
Shakirov
rostan chichib qo'ydi masharipov ishoninglar......
+29   
30 сен 23:27:56
Футбол окшоми
Бу бола Шомуродовни трансфер пулига мени хам олади деганмиди.Мана сени нимага олишмайди ахмокликни хам шу пайт киласанми
+28   
01 окт 00:18:50
JAFAR FCQIZILQUM
Super ligada bu holatda yumshoqqina sariq kartochka berib oxirida sudya Masharipovdan uzr so'rab qo'yardi
+27   
30 сен 23:08:28
Anvar Andijon
Var var dedik mashi var bómaganda sariq bilan cheklanardi
+26   
01 окт 00:39:54
Эркинжон Джон
Халк каргишига учраган пихтакор
+24   
01 окт 00:51:23
TOMJIQ_OLOT
Майдонда "Пахта",
Ҳужумда Игорь" Тахта",
Ҳимояда Анзур ва Егорь дабба,
Мана энди қўлидадир авиа патта :))
+24   
01 окт 00:38:22
⚽Бухорочасига⚽
Бугунки маглубият Пахтакорнинг эмас бутун Узбек футболининг маглубияти. Кузингни оч Узбекистон футболининг рахбарлари!!!!
+24   
30 сен 23:15:15
Yashavor Vasiliy
Эшитдикда: Узбекистондан чартер рейс юборилипти эртага эрталабдан Пахтакор тугрииии пахта даласига борар экан
+23   
01 окт 00:39:49
Fortunaa
Энди сўксам бўладими, ютқаздику. Житир-житир қилиб дриблинг қилади бля. Ютса бўладиган командани олдида шариллатиб сийворди. Одам бўлибди деб ўйловдим.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика