UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  0 21:05Суперлига. "Қизилқум" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  4 21:00Суперлига. ОКМК – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  1 21:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  12 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  6 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  13 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  8 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  3 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  9 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  15

ОЧЛ. "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал Ҳилол"нинг 5 футболчисида коронавирус аниқланди Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал Ҳилол"нинг 5 футболчисида коронавирус аниқланди

ОЧЛнинг амалдаги ғолиби "Ал Ҳилол" кеча Доҳага учиб келганди.

Бу ҳақда хабар берган эдик.

ФОТО  ОЧЛ. Мусобақанинг амалдаги ғолиби "Ал Ҳилол" ҳам Доҳага етиб келди, улар "Пахтакор" билан ўйнайди

Осиё футбол Конфедерацияси Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Чемпионлар лигаси (ғарбий минтақа)да иштирок этадиган жамоаларни Доҳага келишлари билан аэропортнинг ўзида COVID-19 учун тест назоратидан ўтказишди. Унга кўра, тест жавоблари чиқмагунга қадар ҳеч ким меҳмонхонадан ташқарига чиқмаслиги керак.

Бугун ана шу тест натижалари шуни кўрсатдики, Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасидан 5 нафар футболчи ва раҳбариятидан 1 нафар ходимнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиққан. Бундан ташқари, Қатарнинг "Ал Дуҳайл" жамоаси футболчиси (1 нафар)да ҳам вирус аниқланган.

Юқоридаги ҳар икки клубга ҳам керакли тиббий ёрдам ва хизмат кўрсатилмоқда. Тест натижалари ижобий чиққанлар эса карантинга олинган ва тиббиёт ходимлари назоратидалар. Сабаби, буни мусобақа учун қабул қилинган COVID-19 хавфсизлик чоралари ва протоколлари талаб этади.


Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" ОЧЛнинг "B" гуруҳида "Пахтакор" билан бирга жой олган. 14 ва 17 сентябрь кунлари айнан улар ўзаро ўйин ўтказишлари керак.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика