ОЧЛ. ОФК нега ғарбий минтақадаги ўйинларни ўтказиш учун Тошкентни эмас, Доҳани танлади?
16 июл 2020 14:13
Янгиликлар
ОЧЛ. ОФК нега ғарбий минтақадаги ўйинларни ўтказиш учун Тошкентни эмас, Доҳани танлади?
Хўш, ОФК нега ОЧЛ ғарбий минтақасидаги ўйинларни ўтказиш учун Тошкентни эмас, Доҳани танлади?
Биринчидан, ғарб минтақасининг 4та гуруҳдаги барча ўйинлари битта мамлакатда бўлиб ўтиши керак. Сабаби 1/4 ва 1/8 финаллар ҳам айнан шу давлатда бўлиб ўтади. Шундай экан, фақатгина Қатар ва БАА барча ўйинларга мезбон қила олади. Ўзбекистон эса бунга тайёр эмас. Сабаби мамлакатимизда бу ўйинларни қабул қилиш учун стадионлар ва инфраструктура етарли даражада эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистонда эпидемия билан боғлиқ ҳолат яхши эмаслигини ҳам қўшимча қилиш мумкин.
Бизда максимум 2та гуруҳ ўйинлари ўтказилиши мумкин эди, ОФК эса 4та гуруҳ ўйинларини ўтказа оладиган мамлакатларни ўрганди. Бундай талабларга эса фақат Қатар жавоб бера олади.
Қатар бундан ташқари клубларнинг турар-жойи, хавфсизлик ва тиббий регламентнинг тўлиқ таъминланишини кафолатлади.
Табиийки ОФКда Қатардан бошқа вариант йўқ эди. Бундан ташқари, Қатар бу орқали ЖЧ-2022 ўтказиладиган стадионларни текшириб олади. Қайд этиш керакки, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ЖЧ-2022 учун қурилган стадионларда тўп тепадиган илк жамоалардан бўлади.
→ ОЧЛ. Ғарб минтақасидаги ўйинлар қаерда бўлиб ўтиши ва "Пахтакор"нинг ўйин саналари маълум бўлди

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар