UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  5 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  130 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

ОЧЛ Элитда 2-тур тугади. "Пахтакор"нинг Эрондаги ўйини ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ Элитда 2-тур тугади. "Пахтакор"нинг Эрондаги ўйини ҳақида

30 сентябрь - 1 октябрь кунлари Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасида 2-тур учрашувлари ўтказилди.

Эронда "Персеполис" меҳмони бўлган "Пахтакор" 1:1 ҳисобини қайд этиб, ўз ҳисобига дастлабки очкони ёзиб қўйди.

Умуман олганда бу тур фақат шу ўйинда дуранг қайд этилди. Қолган 5та ўйиннинг тўрттасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, битта беллашувда меҳмон жамоанинг қўли баланд келди. Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби сафарда "Ал Васл"ни мағлуб этиб қайтди.

ОЧЛ Элит. 2-тур натижалари

30 сентябрь. "Ал Садд" - "Истиқлол" 2:0
30 сентябрь. "Персеполис" - "Пахтакор" 1:1
30 снтябрь. "Ал Васл" - "Ал Аҳли" 0:2
30 сентябрь. "Ал Насср" - "Ал Райан" 2:1
1 октябрь. "Ал Гарафа" - "Ал Айн" 4:2
1 октябрь. "Ал Ҳилол" - "Ал Шорта" 5:0

Энг йирик ҳисоб "Ал Ҳилол" иштирокидаги баҳсда кузатилди. Ироқнинг "Ал Шорта" клубини қабул қилган саудияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 5та гол уришди. Энг кўп гол урилган ўйин Қатардаги беллашувда рўй берди. "Ал Гарафа" ўз майдонида амалдаги Осиё чемпионлар Лигаси ғолиби "Ал Айн" устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди.




"Пахтакор" ўйини ҳақида

ОЧЛ Элит илк турида мағлубиятга учраган "Пахтакор" бор эътиборини иккинчи ўйинга қаратиб, ижобий натижа билан қайд этиш мақсадида Эронга йўл олди. "Персеполис"га қарши баҳс қийин кечиши маълум эди, чунки бу жамоа ҳам илк ўйинида мағлубиятга учраганди. Шу куни майдонда ҳар икки мамлакат чемпионлари ўзаро баҳс олиб борди.

"Пахтакор" тезкор гол ўтказиб юборди. 1-дақиқадаёқ мезбонлар ҳужумчиси Али Алипур тўп киритиб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лекин "Пахтакор" бу билан "чўкиб" қолмади, аксинча секин-аста вазиятни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Одатда кўп жамоалар тезкор гол ўтказса, буёғига нима қилишни билмай қолади. Лекин "Пахтакор" вазиятга вазминлик билан ёндашди ва мураккаб ҳолатдан чиқиб кета олди.

"Пахтакор"нинг ҳисобни тенглаштирувчи голи 59-дақиқага тўғри келди. Бу вазиятда Сардор Собирхўжаевдан тўпни қабул қилиб олган жамоа сардори Драган Черан узоқдан кучли зарба йўллаб гол муаллифи бўлди. Бемалол айтиш мумкин, шу куни Черан майдондаги энг яхшилардан бири бўлди ва ҳалиям юқори сифатда футбол намойиш этишини исботлади.

Sofascore "Пахтакор" ўйинчиларидан уч нафарини алоҳида эътироф этди. Булар - Драган Черан (7,7 балл), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (7,4) ва Ҳожиакбар Алижонов (7,4). Майдон эгалари сафида энг юқори баллга гол урган ҳужумчи Али Алипур (7,7) лойиқ кўрилди. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, шу куни "Пахтакор" 48% тўпга эгалик қилди. Дарвоза томон 19та зарба йўллаб, шундан 5тасини дарвозабон қайтарди. Таққослаш учун "Персеполис"да зарбалар сони 9та бўлди. Бу ҳам "шерлар"нинг нисбатан яхши ҳаракат қилганини кўрсатади.


ВИДЕОНИ КЎРИШ




"Пахтакор" ушбу дурангдан сўнг 9-ўринда бормоқда. Қолган ўйинларда ҳам ижобий натижа қайд этиб, камида 8-ўриндан пастга тушмаслик талаб этилади. Чунки кейинги босқичга фақат 1-8 ўринлар чиқади. "Пахтакор"нинг навбатдаги учрашуви 21 октябрь куни Ироқда "Ал Шорта"га қарши бўлиб ўтади.

ОЧЛ Элит. 3-тур учрашувлари

21 октябрь. "Ал Шорта" - "Пахтакор"
21 октябрь. "Ал Садд" - "Персеполис"
21 октябрь. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол"
21 октябрь. "Ал Райан" - "Ал Аҳли"
22 октябрь. "Ал Насср" - "Истиқлол"
22 октябрь. "Ал Гарафа" - "Ал Васл"


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика