UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  13 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11

ОЧЛ. Бугун чорак финалнинг жавоб баҳсларига старт берилади Янгиликлар

ОЧЛ. Бугун чорак финалнинг жавоб баҳсларига старт берилади

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган иккита жавоб баҳси бўлиб ўтади.
21:00. “Ал Садд” (Қатар) - “Ал Ҳилол” (С.Арабистони)
Дастлабки учрашув
- 0:1

22:50. “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони) - “Ал Айн” (БАА)
Дастлабки учрашув - 0:2

Ўз майдонида ғалаба қозонган Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби бугун сафарда “Ал Садд” меҳмони бўлади. Мазкур беллашувдан олдин ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини айтиб ўтишди.

Люссанин Аммута (“Ал Садд” бош мураббийи):
“Биринчи учрашувда ютқазиб қўйдик. Шу боис жавоб баҳси осон кечмайди. “Ал Ҳилол” Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Рақибнинг айниқса ҳужуми кучли. Кейинги босқичга чиқиш учун албатта гол уришимиз шарт. Лекин бунинг учун 90 дақиқани фақат ҳужумда ўтказмоқчи эмасмиз. Бундан ташқари, “Ал Ҳилол”га қарши очиқ футбол намойиш этмаймиз. Фақат имконият юзага келишини кутамиз”.

Лорен Регекамп (“Ал Ҳилол” бош мураббийи):
“Бугун биздан кўра “Ал Садд”га қийинроқ бўлади. Чунки улардан тўп киритиш талаб этилади. Ўйлайманки, биринчи ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам гол ура оламиз. Бунинг уддасидан чиқсак, рақиб янада оғир вазиятда қолади”.

Саудиянинг яна бир номдор клубларидан бири “Ал Иттиҳод” эса ўз майдонида БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилади. Эслатиб ўзтамиз, биринчи учрашувда “Ал Айн” 2:0 ҳисобида зафар қучган. Шундай экан, “Ал Иттиҳод”га бугун осон бўлмайди.

Халид Ал Корони (“Ал Иттиҳод” бош мураббийи):
“Агар жавобсиз учта тўп киритсак, кейин босқичга чиқамиз, лекин буни амалга ошириш жуда қийин бўлади. Шунга қарамай, мен жамоамга ишонаман ва охиригача кураш олиб борамиз. “Ал Айн” яхши жамоа, аммо улар билан бемалол ўйнаса бўлади”.

Златко Далич (“Ал Айн” бош мураббийи):
“Ярим финалга чиқиш учун қулай имкониятга эгамиз. Фақат бунинг учун бугунги ўйинни яхши ўтказиб олишимиз керак. Дастлабки баҳсда шогирдларим чиройли ўйин кўрсатишди, бу сафар ҳам шундай бўлади деб умид қиламан. “Ал Иттиҳод” иккита тўп фарқини йўққа чиқариш учун бор кучи билан олдинга ташланади. Бу эса ўз навбатида бизга қарши ҳужумлар учун йўл очади”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика