UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48"Интер", "Милан" ва "Ювентус"ни А Сериядан ҳайдаш керак"  1 14:03"Тезкор студия". "Пахтакор" "Шаржа"ни мағлуб эта оладими?  9 13:56"Тоттенхэм" бош мураббийликка кимни олиб келмоқчи?  4 13:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:38Суперлига билан ишимиз йўқ, бизга Dream Cup - Орзулар Кубоги керак  22 13:37"Рубин" - "Бунёдкор". Мухлисларга ифторлик ташкил қилинади  3 13:33"Манчестер Сити" Лукакунинг трансфери учун 100 млн евро миқдорида маблағ ажратади  0 13:32"Пахтакор" бугун "Шаржа" билан ўйнайди. Араб клубининг энг қиммат футболчисини биласизми?  8 13:12"Реал" президенти Серхио Рамоснинг келажаги ҳақида гапирди  11 12:58Olamsport: Рамзан Қодировнинг ўғлига берилган кулгили ғалаба, Адҳамжон Эргашевда Осиё чемпионатининг иккита медали  0 12:42Умтитига Россия чемпионати қизиқ эмас  1 12:21Анвар Солиевдан гол, "Пахтакор" стадионида 45 минг томошабин, 2003 йил "Пирузи" мағлуб этилган баҳс   29 12:13"Реал", "Барса" ва "Атлетико" чемпионатдан четлаштирилиши режалаштирилмаяпти. Ла Лига Суперлига лойиҳасининг умри қисқа деб ҳисоблайди (COPE)  13 11:57Интервью. Наврўз Алимов: "Пахтакор"га ўтганим фаолиятимдаги биринчи катта хатоим бўлган. Мени ишонтиришганди"  6 11:38Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада  55

ОЧЛ. 120-дақиқада урилган гол АГМКни гуруҳ босқичига олиб чиқди! Янгиликлар

ОЧЛ. 120-дақиқада урилган гол АГМКни гуруҳ босқичига олиб чиқди!

Олмалиқнинг АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун Қатарда "Ал Гарафа"га қарши баҳс олиб борди.

 Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



ОЧЛ-2021. Плей-офф босқичи ўйини.

7 апрель, чоршанба.

"Ал Гарафа" — АГМК - 0:1  

Доҳа, "Суҳаим Бин Ҳамад" стадиони.

Ҳакамлар: Али Сабаҳ Аддай Ал-қайси, Ҳайдер Абдулҳасан Али Убайдее, Амеер Давуд Ҳуссейн Алвиндави, Ферас Тавил

Назоратчи: Насер Дарвиш Мустафа Алгафари

Комиссар: Али Жебрил

Гол: Йован Жокич 120, - 0:1.

"Ал Гарафа": 21.Юсуф Ҳассан, 3.Тамим Ал Муҳаза, 7.Моаяд Ҳассан ( 11.Отман Ал Яҳри, 109), 8.Юсуф Мутфа (2.Саид Ал Хаж, 119), 10.Ку Жа Чол, 15.Эктор Эрерра, 17.Адлен Гедиура, 18.Амро Сураж (6.Муаз Ал Салеми,114), 24.Ҳомам Аҳмад, 70.Носсир Ал Аҳрак (9.Аҳмад Ал Жанҳи, 69), 94.Софьян Ханни. 

Захира: 1.Қосим Бурхон, 23.Аҳмед Сўфиён, 40.Абдаллаҳ Сирелхатим, 60.Сауд Абдулраб, 67.Носсир Ал Кааби, 72.Жассим Ал Зарра.

АГМК (4-3-3) - 35.Валижон Раҳимов - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (сардор), 22.Санжар Шоаҳмедов (11.Мурод Тошматов, 90) - 94.Элвин Фортес (28.Шоҳруҳ Гадоев, 46), 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 90), 10.Ҳусниддин Ғофуров (4.Миржамол Қосимов, 90+1).

Захира: 32.Суҳроб Султонов - 5.Дилшод Жўраев,  15.Аббос Отахонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов,  29.Владимир Козак, 30.Жасур Умаров. 

Огоҳлантиришлар: Бобурбек Йўлдошев 74, Акром Комилов 77, Амро Сураж 90+3.


Аль-Гаррафа

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . final-тур

07/04/2021, 20:20

1
:
0
Finished AET

АГМК

Jovan Djokic - 120'

45'
90'
120'
120'  Jovan Djokic


ЯНГИЛАШ



120+2. ЎЙИН ТУГАДИ! АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди! "Насаф" ОФК кубоги гуруҳ босқичида ўйнайди!

120+1. Ўзгариш. АГМК. Турсунов ўрнига Отахонов тушди

120. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЙОВААААААААААААН ЖОКИИИИИИИИИИИИЧ! Қосимов бурчак тўпини амалг оширди тўп устунга тегиб қайтди, қайтган тўпни Жокич дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

119. Ўзгариш. "Ал Гарафа". Юсуф Мутфа ўрнига Саид Ал Хаж

117. "Ал Гарафа"дан штурм, аммо зарба ноаниқ якунланди

114.Ўзгариш. "Ал Гарафа". Амро Сураж ўрнига Муаз Ал Салеми

113. ЗАРБАААА! Ҳомам Аҳмаднинг айёрона зарбасидан кейин Раҳимов ажойиб сейв намойиш этди!

110. УХХХХ! Комилов аутдан тўпни узатди, Гадоевнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон зўрға қайтарди! Бурчак тўпи!

109. Ўзгариш. "Ал Гарафа". Моаяд Ҳассан ўрнига Отман Ал Яҳри

106. Ўйиндаги сўнгги бўлим бошланди!


105+1. Биринчи қўшимча тайм якунланди, ҳамон 0:0

105. ЗАРБА! Йован Жокичнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

103. ЗАРБАААА! Ханнининг хавфли зарбасини Валижон Раҳимов қайтарди.

101. ЗАРБАААААААААА! Муроджон Тошматовнинг узатган тўпини Қосимов дарвозага йўллади, тўпни ҳимоячи қайтарди! 

97. ЗАРБА! Миржамол Қосимовнинг бурама зарбаси ноаниқ чиқди

90. Биринчи қўшимча тайм бошланди


90+3. Ўйиннинг асосий вақти якунига етди, олдинда қўшимча таймлар

90+3. Огоҳлантириш. "Ал Гарафа". Амро Сураж

90+2. Жарима зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди

90+1. Ўзгариш. АГМК. Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Миржамол Қосимов тушди

90. Ўзгариш. АГМК. Шоаҳмедов ўрнига Тошматов, Касьян ўрнига Полвонов тушди

89. Шоаҳмедов ҳозир рақибни йиқитди ва "Ал Гарафа"да жарима тўпи, дарвозагача чамаси 30 метрлар бор

86. Сўнгги дақиқаларда бироз ташаббус "Ал Гарафа" томонида

77. Огоҳлантириш. АГМК. Акром Комилов

74. Огоҳлантириш. АГМК. Бобурбек Йўлдошев

71.  Валижон Раҳимов билан Бобур Йўлдошев ўзаро тўқнашиб кетди ва Бобурга шифокорларимиз ёрдам беришди.

69. Ўзгариш. "А Гарафа". Носсир Ал Аҳрак ўрнига Аҳмад Ал Жанҳи

59. УХХХХ! Бурчак зарбасидан кейин Раҳмоновнинг бош билан берган зарбаси хавфли, лекин бирозгина ноаниқ кетди.

 58. ЗАРБААА! Акром Комилов ажойиб ҳаракатларидан кейин тўпни дарвозага йўллади. Рақиб посбони қайтариб юборди.

53. Гадоевнинг узатмасидан кейин Касьян тепган тўпни рақиб посбони қайтариб юборди. Ажойиб имконият вужудга келгандия.

51. Гол! Турсуновнинг узатмасидан кейин Касьян боши билан дарвозани ишғол қилди. Бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этгани туфайли гол инобатга олинмади.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. АГМК. Элвин Фортес ўрнига Шоҳруҳ Гадоев тушди.


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. ЗАРБАААААААААА! Даҳшатли зарба! Софьян Ханни жарима майдони ичидан жуда кучли ва аниқ зарба берди, Валижон Раҳимовдан қойилмақом сейв! 

43. УХХХ! Хавфли вазият! Ханни томонидан ажойиб тўп узатиш ва Амро Сураж бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, бироз ноаниқ! 

40. "Ал Гарафа"нинг узоқ давом этган ҳужуми, ҳужумдаги фол туфайли якунига етмай қолди

39. ЗАРБААА! Адлен Гедиуранинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

36. Хавфли вазият! Ғофуров ҳозир жарима майдонига кириб борди ва тўпни Фортесга оширди, унинг зарбаси ҳимоячига тегиб тезлиги ва йўналишини ўзгартирди

34. Ўйин темпи жуда ҳам юқори, футболчилар тинмай югуришмоқда...

32. ЗАРБААА! Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган бурама зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди!

31. ЗАРБАААААААААА! Санжар Шоаҳмедовнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди! 

31. АГМКнинг ҳужуми, чап қанотдан Ғофуров рақиб жарима майдонига кириб борди ва йиқилди, ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади.

24. Тўп назорати ҳамон АГМК томонида, ҳужумлар сони бироз камайди

19. УХХХ! Рақиб ҳимоясидаги хатодан кейин Шоаҳмедов зарба берди, ноаниқ!

19. ЗАРБААА! Ғофуровнинг 20 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди!

18. ЗАРБААА! АГМКнинг ҳужуми, Комилов Ғофуровга тўп узатди, Ҳусниддиннинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Турсунов ўткир бурчакдан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

18. Айни пайтда тўп билан муоамала қилишда АГМК устун: 54-46.

17. ЗАРБААА! Адлен Гедиура 20 метрлардан дарвозага аниқ зарба берди, Валижон Раҳимов ўз ўрнида!

14. Яна бир ҳужум, Ханни жарима майдонига кириб бораётганида Раҳмонов тўпни ундан олиб қўйди!

14. УХХХХ! Хавфли вазият! "Ал Гарафа" ўнг қанотдан ҳужум қилди, жарима майдонига узатилган тўпга Моаяд Ҳассан зарба бера олмади!

13. Учрашувни МАНА БУ ҲАВОЛА орқали томоша қилиш мумкин.

10. АГМК асосан узун паслар орқали ҳужумга ўтишга уринмоқда, Касьян ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча натижа йўқ

8. ЗАРБА! Моаяд Ҳассан жарим майдони ичидан зарба берди, ноаниқ! 

 4. УХХХХ! Ҳусниддин Ғофуров ажойиб ҳаракатлари билан рақиб ҳимоячиларидан ўтиб кетиб, бироқ тўпни дарвозага йўллашга бироз кеч қолди. Бу вазиятда ҳимоячи Ғофуровнинг оёғига зарба берганди!

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 20:20да бошланади.

Рейтинг: +141   

Фикрлар

+52   
07 апр 22:50:11
ПАХТАКОРЧИ
Ғалаба муборак, аҳли Ўзбекистон!!! АГМК, табриклар!!! "Насаф", табриклар!!!
+36   
07 апр 22:57:53
Dodasi
Баракалла, йигитлар! АГМКга миннатдорчилик ва келгуси ўйинларда омад, "Насаф"га бардавом ғалабалар, "Пахтакор"га финал сари олға, деб қоламиз!
+33   
07 апр 22:57:14
ArsaBarsa
O'zbek futboli uchun yaqin 3-4 yillikdagi eng muhim gol
+33   
07 апр 22:17:20
Гафур Нурматов
Намангонни йиглоки мухлислари илтимос олмаликни хонасидан бошка жойда йиглела
+31   
07 апр 20:30:24
Doston TDYU
!!!!!!! EUROUZBFOOTBALL youtube kanalida pryamoy obervotti
Plyus bosvoringla hamma korsin!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
+30   
07 апр 22:49:55
Jasur Quvatov
Malades Agmka endi Nasaf ofkda uynaydi uraaa
+28   
07 апр 22:50:56
Farhod Yusupov
Yashavor Qosimov Nasaf yana OFK kubogini olsin.
+27   
07 апр 22:57:05
Hazrati Sultan
Faqat yeb quyardek oxirida va nihoyat yedirdik
+25   
07 апр 22:57:52
Otqamar
Haqiqat qaror topdi. Nasaf OFK kubogida.
+25   
07 апр 22:52:39
Super Frankie
Оооооо, мазза қивордимммммммми. Арабларни уйида ғалаба, яна сунги дақиқаларда, екстра таймларда
+25   
07 апр 22:48:51
NASAF.BEST.CLUB
agmk soldi 119 da malades
+24   
07 апр 22:53:45
UzBekistanTEAMFCc
АГКМ Молодец. Ал Гарафани мухлисчаларига қийин бўлди.
+24   
07 апр 19:28:37
11 vs 11
Omad AGMKga.
+23   
07 апр 22:57:32
Мехриддин Абдурахмонов
АГМК мардларча уйнади. Охиригача уйнади. Костюмов боплайди, арабларни. ЧЛга Костюмов етишмаетганди. Насаф ОФКда уйнайди Энди. Муборак булсин.
+23   
07 апр 22:53:46
ArsenalBunyodkor
Hakamiga qöshib kelgan joyiga tiqvorishdi bollar gap yöq. Pul futbolda katta röl öynamasligi yana bir bor isbotlandi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика