UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  2 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  5 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  15 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  11 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58

ОЧЛ. "Ал Айн" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Насаф"ни мусобақадан чиқариб юборди. Роналду Қаршига келмайди Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Айн" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Насаф"ни мусобақадан чиқариб юборди. Роналду Қаршига келмайди

Теглар :  Ал АйнНасаф
ОЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидан ўрин олган "Ал Айн" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

ОЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйини

21.02.2024 йил

Ал Айн, "Ҳазза бин Зайд" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)

"Ал Айн" - "Насаф" 2:1 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Қанот ҳакамлари: Антон Шчетинин ва Жорж Лакринидис (иккиси Австралия)

Захира ҳаками: Ким Жорж Александр (Австралия)

ВАР: Кейт Яцевич (Австралия)

АВАР: Жон Кирни Робинсон (Австралия).

Голлар: Акмал Мозговой (Бобир Абдихолиқов) 52 0:1, Кожо Лаба 55, 1:1, Софиан Раҳими 90+2

"Ал Айн": 17.Холид Эйса, 3.Куаме Куадио Аутонн, 5.Парк Йонг Ву, 6.Яхё Нодир ( 30.Ҳазим Муҳаммад,87), 7.Омер Ацили (8.Муҳаммад Аббас Ал Блуши,61), 9.Кожо Лаба, 11.Бандар Муҳаммад, 16.Холид Муҳаммад Ал Ҳашми, 20.Матиас Паласиос, 21.Софиан Раҳими (22.Фалаҳ Волид, 90+5), 40.Холид Ал Блуши (13.Аҳмад Барман, 61)

Захира: 1.Муҳаммад Бусанда,  12.Султан Абдулла Ал Ментери, 18.Холид Муҳаммад, 27.Султон Ал Шамси, 66.Мансур Саид, 90.Эйса Халфан.

"Насаф":  35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов (21.Дониёржон Нарзуллаев, 90+4), 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 30.Темур Чогадзе (20.Виктор Да Силва,83), 70.Жаба Жигаури (45. Зоран Марушич,63)  88.Марко Станоевич ( 9.Жавоҳир Сидиқов,63) 97.Бобир Абдихолиқов (44.Шаҳзод Акрамов, 83)

Захира: 91.Зафар Сафоев, 13.Адҳамжон Мусулмонов, 2.Алибек Давронов,  34.Шерзод Насруллаев, 

Огоҳлантириш: Ал Блуши ("Ал Айн") 39, Матиас Паласиос ("Ал Айн") 85, Ҳазим Аббас ("Ал Айн") 90+5


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+5. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн", Ҳазим Аббас 

90+2. ГОЛ. Ана холос. "Ал Айн" қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобда олдинга чиқиб олди. Неъматов қанотдан келган тўпни қайтарди. Қайтган тўни Софиён Раҳими дарвозага йўллаб қўя қолди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Борган сари экстра-таймларни ҳиди келмоқда. 

87. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Яхё Нодир ўрнига Ҳазим Аббас тушди. 

85. ОГОҲЛАНТИРИШ. Матиас Паласиос, "Ал Айн"

83. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Темур Чогадзе ўрнига Виктор Да Силва, Бобир Абдихолиқов ўрнига Шаҳзод Акрамов тушди. 

75. Статистика. Зарбалар: 14/6 - 14/5

72. Ўйин ҳарорати юқори. 

70. Паласиоснинг зарбаси ноаниқ кетди. 

63. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Жаба Жигаури ўрнига Зоран Марушич, Марко Станоевич ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди.

62. ЗАРБААААААА. НЕЪМАТООООВ. Яхё Нодирнинг кучли зарбасини Неъматов қайтарди. 

61. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Ал Блуши ўрнига Аҳмад Барман, Ацили ўрнига Муҳаммад Ал Блуши  тушди. 

61. Бобир Абдихолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани аниқ бўлди

60. Бобиииир. У катта тезликда ҳимоячилардан қочиб кетди. Ҳимоячилар уни йиқитишди. Ҳакам пенальтига кейин эса ўйиндан ташқари ҳолатга ишора қилди. ВАР борми? Бир минутга қараб юборсин. 

58. Барчасини яна бошидан бошлаймиз. "Ал Айн" голдан руҳ олди ва яна олдинга ўтмоқда. 

56. ВАР голни кўрди. Ҳеч нарса ўзгармади. 

55. Эҳ, байрамни бошлаган жойимизда Лаба расвосини чиқарди. Ҳимоячилар Лабага зарба беришга йўл қўйиб беришди, 1:1

52.  Станоевич бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бобир жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб Акмалга узатди. У эса гол урди. 

51. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Ниҳоят, ниҳоят бўлар эканку, мана ўша гол, мана сизга гол.

49. ЗАРБААААААААААААААААА. Мозговойнинг узатмасини Жигаури ён томонлама дарвозага тўғирлаб юборди. Хавфли зарба. Эйса эса ўзига яна бир сейв ёздириб қўйди. "Насаф" бошлаяпти. 

Иккинчи бўлим бошланди.

 

Танаффус.

45+4. "Насаф"  бўлим охирида яна имкониятга эга бўлди. Гол йўқ, гол йўқ. 

45+2. ЗАРБАААААААААА. "Насаф" бурчакка яқин жойда тўпни ўйинга киритди. Мурод Раҳматовнинг бир алдаб берган зарбасини Эйса қайтарди. Бу ерда Шароф ҳам жуда аққли тарзда ҳаракат қилганини эътироф этиш жоиз. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ЗАРБАААААААА. Қарама қарши ўнгдан чапга узатилган тўпни Муҳитдинов дарвозага йўллади. Ҳимоячилар яна ишончли ўйнади. "Насаф" голга яқин. 

42. УУУУУУХ. Абдувоҳид Неъматов рақибнинг қарши ҳужумининг голи билан тугашига йўл 

39. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн", Ал Блушига сариқ карточка кўрсатилди. 

34. Хавфли вазият. "Насаф" олдинга ўтди. Раҳматовнинг ерлатиб берган зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

32. Статистика: Аниқ зарбалар 1/2

27. ЗАРБАААААААААААА. Шароф Муҳитдиновнинг супер пасидан Бобир Абдихолиқов боши билан зарба йўллади. Қайтган тўпни Мозговой тепди. Зарбани эса Хошми қайтарди. Эҳ, Бобир, Бобир. Осиё Кубогида урмаган голларини уриб ол. 

19. ЗАРБА. Чогадзе зарба йўллади. Холид Эйса ўз ўрнида. 

17. 2016 йил бу жамоаларнинг БААдаги ўйинида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. "Насаф" меҳмонда ҳали "Ал Айн"га гол урмаган.

13. Жаба Жигаури майдоннинг ҳар бир нуқтасида пайдо бўлишга ҳаракат қилмоқда. 

8. Хавфли вазият. "Ал Айн" ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Қанотдан жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпга Лаба боши билан зарба йўллашга уриниб кўрди. Бу ерда у Неъматов билан тўқнашиб кетди. 

3. "Ал Айн" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширди. "Насаф" жамоавий тарзда яхши ҳимояланди. 

2. Илк дақиқалардан тўп назорати майдон эгаларида бўлиб турибди. Бу албатта кутилган ва табиий ҳолат эди. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишди. Олға "Насаф"!

- Учрашув 21:00да старт олади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика