ОЧЛ-2023/24. "Навбаҳор" ва АГМК саралашда қайси жамоалар билан ўйнайди?
13 ноя 2022 18:35
Янгиликлар
ОЧЛ-2023/24. "Навбаҳор" ва АГМК саралашда қайси жамоалар билан ўйнайди?
Кеча Coca Cola Суперлигасининг 2022 йилги мавсуми якунига етди.
Унда "Пахтакор" чемпионликка эришиб, ОЧЛ 2023/24 йилги мавсум гуруҳ босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа биринчи саватчадан ўрин олади.
"Насаф" эса Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олди. Бироқ улар 2-саватчадан ўрин олади.
"Навбаҳор" эса ОЧЛдаги дебют ўйинини саралаш босқичида Уммоннинг "Ал-Сиб" жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳсда ғалаба қозонган тақдирда жамоа Қатарнинг тўртинчи жамоасига қарши ўйнайди.
АГМК ҳам иштирокни саралаш босқичидан бошлайди. Рақиб - Бангладешнинг "Башундара Кингз" жамоаси бўлади. Олмалиқликлар ушбу баҳсда ғалаба қозонган тақдирда Қатарга боради ва учинчи жамоа билан ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар