ОЧЛ-2021. "Шаржа" ғалаба қозонди, Ҳиндистон ва Иордания клубларидан сенсация ёхуд кечаги барча натижалар
15 апр 2021 13:30
Янгиликлар
ОЧЛ-2021. "Шаржа" ғалаба қозонди, Ҳиндистон ва Иордания клубларидан сенсация ёхуд кечаги барча натижалар
Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби Эроннинг "Трактор" клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор. Ушбу гуруҳдан ўрин олган иккинчи баҳсда БААнинг "Шаржа" клуби Ироқнинг "Эйр Форс" клубини 1:0 ҳисобида таслим қилди. "Шаржа" сафида ўзбекистонлик Отабек Шукуров доимшгидек тўлиқ ўйнади.
"B" гуруҳи
"Пахтакор" - "Трактор" 3:3
Голлар: Черан 69, Муҳитдинов 75, Эркинов 82 - Дежага 53 пенальти, Аббосзода 56, 85 пенальти.
"Шаржа" - "Эйр Форс" 1:0
Гол: Ба Вазир 62

"D" гуруҳида иккала баҳсда ҳам дуранг қайд этилди. Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клуби Саудия Арабистони вакили "Ал Насср"дан очко тортиб олди - 0:0. Хави бошчилигидаги "Ал Садд" эса Эроннинг "Фулад" жамоаси билан дуранг ўйнади - 1:1.
"D" гуруҳи
"Ал Виҳдат" - "Ал Насср" 0:0
"Ал Садд" - "Фулад" 1:1
Голлар: Абдурисаг 89 - Чимба 61.

"E" квартетида Эроннинг "Персеполис" клуби БААнинг "Ал Ваҳда"сини 1:0 ҳисобида таслим қилди. Ўз тарихида илк бор гуруҳ босқичида иштирок этаётган Ҳиндистон чемпиони "Гоа" клуби эса сенсацион тарзда Қатарнинг "Ал Райан" клуби билан дуранг ўйнади - 0:0.
"E" гуруҳи
"Персеполис" - "Ал Ваҳда" 1:0
Гол: Саид Жалол Ҳуссайни 40
"Гоа" - "Ал Райан" 0:0
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар