UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  0 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  0 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  6 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Ал Файсали” учрашуви олдидан Янгиликлар

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Ал Файсали” учрашуви олдидан

30 январь сешанба куни "Насаф" ўз майдонида ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичига чиқиш масаласини ҳал қилади. “Аждарлар” "Ал-Файсали"га қарши баҳс юритишади.

Бу учрашувга қадар икки клуб, бир марта ўзаро туқнаш келишган. Фақат ўтган учрашув ОФК кубогининг нимчорак финали учрашуви эди. 2011 йил 24 майда амманликлар Қаршида 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. Энди бу учрашув тарихда қолди. Клублар олдидаги вазифа ҳам бошқача, таркиблар ҳам бошқача.

Эътиборлиси, ОФК кубоги баҳсида майдонга тушган футболчилардан таркибда фақат Мақсуд Каримов қолди. Тажрибали ҳимоячи “Ал Файсали”га қарши учрашувда иккинчи марта майдонга тушиши мумкин.

Озгина тарихга қайтамиз. 2001-2002 йилги Осиё чемпионлари кубогида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш “Насаф”нинг чекига тушган. “Дўстлик” ва “Нефтчи” жамоалари бу турнирда қатнашишдан бош тортгач, бу вазифа “Насаф”га юкланади. Ва қаршилик футболчилар ўшанда қитъада шов-шувли натижаларни қайд этишганди. Дастлаб Туркманистон ва Тожикистон чемпионлари маҳв этилгач, БААда ташкил этилган гуруҳ босқичида мезбонлар, Эрон ҳамда Қувайт чемпионларига муносиб қаршилик кўрсатишди. “Аждарлар” мамлакатимиз жамоалари орасида “Нефтчи”дан кейин қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ярим финалга қадар етиб боришди.

“Насаф” шундан сўнг қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси - ОЧЛда 2012, 2013, 2015 ва 2016 йиллар иштирок этган.

Энди меҳмонлар ҳақида тўхталадиган бўлсак. “Ал Файсали” ўз тарихида икки марта ОФК кубогини қўлга киритган. Мамлакат чемпионатида эса совринлар йиғиш бўйича рекордчи клуб ҳисобланади. “Ал Файсали” Қаршида мағлуб бўлса ҳам, ОФК Кубоги-2018даги иштирокини сақлаб қолаверади.

30 январь куни мамлакатимиз футбол ишқибозларининг нигоҳи “Марказий” стадионга қаратилади. Янги футбол мавсумининг илк расмий  учрашуви саналган “Насаф” – “Ал Файсали” баҳсига бўлган қизиқиш жуда катта. Ўйинга чиқарилган чипталарнинг ҳам аксарияти сотиб бўлинди.

Азиз футбол ишқибозлари Сиз ҳам “Марказий”га келинг!

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика