ОЧЛ. 1/8 финалнинг бугунги жавоб ўйинлари голларга бой ўтди

Eldor Akmurzayev
13 авг 2019
Осиё Чемпионлар Лигаси Ғарбий минтақадан ўрин олган 1/8 финал доирасидаги «Зобаҳан» (Эрон) ҳамда «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони) ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур ўйинда 3:4 ҳисобида саудияликлар зафар қучишди. Улар ўртасидаги илк баҳсда ҳам Хосе Луис Сьерра шогирдлари ғалаба (2:1) қозонишганди.

Аввалроқ, С.Арабистонининг бошқа бир клуби «Ал-Наср» ҳам кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этди. Улар икки ўйин натижасига кўра, «Ал-Ваҳда»дан (БАА) устун (1:1, 3:2) келишди.

13 август куни, нимчорак финалнинг сўнгги икки баҳси бўлиб ўтади.

21:15 | «Ал-Садд» (Қатар) – «Ал-Дуҳаил» (Қатар)

Биринчи ўйин – 1:1

22:30 | «Ал-Ҳилол» (С.Арабистони) – «Ал-Аҳли» (С.Арабистони)

Биринчи ўйин – 4:2


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia