

Ян Облак 2018 йил якунларига кўра, Словениянинг энг яхши футболчиси бўлди. 25 ёшли дарвозабон бу номга кетма-кет 4-марта муносиб кўрилди. Унгача “Интер” посбони Самир Ханданович (2009, 2011, 2012) уч марта ғолиб бўлганди.
Ўтган мавсум Облак “Атлетико” сафида 50 та ўйинда, 36 та гол ўтказиб юборди. У жамоаси билан Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиқди.



