

"Kicker" нашрининг тасдиқлашича, клублар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. "Боруссия" "Арсенал" ҳар бир таклифни жуда узоқ ўйлаётганидан норози.
Дордмундликлар Обамеянг трансферидан 70 миллион евро ишлаб олишмоқчи. "Арсенал" 45 млн + бонуслар сифатида 5 миллион евро таклиф қилмоқчи. Лекин, бу таклиф рад этилди.
"Боруссия"даги манбаларнинг сўзларига кўра, "Арсенал"нинг янги таклифи олдингисидан бирозгина яхшироқ холос. Бу эса немислар раҳбариятининг норозилигига саба бўлди. Агар музокаралар шу тариқа давом этса, у барбод бўлади.




