ОАВ вакиллари диққатига!
10 авг 2021 19:22
Янгиликлар
ОАВ вакиллари диққатига!
Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада ўтадиган 2021 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади.
"Футзал терма жамоамиз 13 август санасида Тошкентдаги машғулотларни якунлаб, Мадрид ва Порту шаҳарларида ўтадиган хорижий йиғинга йўл олади.
Футзалчиларимиз мазкур йиғинлар давомида Испания, Португалия, Аргентина каби дунёнинг етакчи терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Шундан сўнг вакилларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Литва пойтахти Вильнюс шаҳрига етиб боради.
Мундиал сафари олдидан ЎФА мажлислар залида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ҳамда футзалчилар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман 12 август куни соат 14:00 да бошланади.
Матбуот анжуманига барча турдаги ОАВ вакилларини таклиф этамиз", – ЎФА матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар