UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  3 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  11 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  16 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4

Футзалчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Бангкокка жўнаб кетди Янгиликлар

Футзалчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Бангкокка жўнаб кетди

Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун тонгда Таиланд томон йўл олди.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Бангкокда “Cонтинентал” халқаро футзал мусобақасида иштирок этади. Футзалчиларимиз турнирнинг дастлабки босқичида Таиланд, Косова ва Мозамбик вакиллари билан ўзаро куч синашади.

Футзал терма жамоамиз Таиланд сафари олдидан 3-18 июл кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди ва халқаро мусобақа учун якуний таркиб аниқлаб олинди. Мураббийлар штаби мазкур турнирга 15 нафар футзалчини таркибга жалб этди.

Йиғин давомида испаниялик Аркаитз Сисниега ва Карлос Корона жамоанинг жисмоний тайёргарлиги ва дарвозабонлар маҳоратини янада яхшилаш бўйича фаолият олиб борди.

Бугун тонгда футзалчиларимиз Тошкент – Истанбул – Бангкок ҳаво рейси орқали Таиланд пойтахтига йўл олди. “Cонтинентал” турнири 25-июл куни старт олади. Биринчи турда терма жамоамизга Косова вакиллари рақиблик қилади.


Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Аббос Элмуродов ("Хуахин Жиззах"), Равшан Элибоев ("Пахтакор")
Ўйинчилар: Ихтиёр Ропиев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Музаффар Аҳаджонов (барчаси АГМК), Машраб Одилов, Суннатилла Жўраев, Акбар Усмонов (барчаси Пахтакор), Хушнур Эркинов ("Металлург"), Дилшод Раҳматов ("Хуахин Жиззах"), Элбек Тўлқинов ("Максам Чирчиқ").

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика