UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  0 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   0 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  26 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  21 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  421 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади

Футзал бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида бўлиб ўтади.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ана шу мундиалда саралашсиз иштирок этадиган бўлди.

Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи Осиё чемпионати пандемия сабаб ўтказилмайдиган бўлганди. Қитъа биринчилиги аввалига 2020 йил Туркманистонда ўтиши керак эди. Кейинроқ мусобақа Қувайтга кўчирилди, 2020 йилнинг октябрь ойида эса Қувайт мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилганди. Якунда ОФК мураккаб вазият сабаб мусобақани умуман бекор қилди.

Қувайтда бўлиб ўтиши керак бўлган футзал бўйича Осиё чемпионати 2021 йилга қолдирилди

ФИФА эса Литвада ўтиши керак бўлган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини 2020 йилдан 2021 йил (12 сентябрь - 3 октябрь)га кўчирганди. Ҳисоб бўйича тўққизинчи мундиал кўчирилган саналарда ўтадиган бўлди.

ФИФА келгусида бўлиб ўтадиган мусобақалар учун тавсия этилган муддатларни тасдиқлади

ОФК Футзал ва Соҳил футболи қўмитаси эса Жаҳон биринчилигига Осиёдан терма жамоаларни саралаган ҳолда юборишга қарор қилди.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, ОФК жамоаларни саралаб олишда икки хил вариантни кўриб чиққан. Булар - 2018 йилги Осиё чемпионати натижаларига қараб ёки охирги учта Осиё чемпионати натижаларига қараб. Ҳар икки ҳолатда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси беш жамоа орасида бўлади. 2018 йил Хитой Тайпейида ўтган қитъа биринчилигида терма жамоамиз бронза медалларини қўлга киритган. Сўнгги 3 мусобақа назар ташласак, вакилларимиз уларнинг барчасида совриндор бўлишган. Ҳатто Япония (2 бор совриндор бўлган) ва Таиланд (1 марта) ҳам бу борада биздан ортда қолмоқда. Тўғри, японлар 2014 йил Вьетнам мезбонлик қилган мусобақада чемпион бўлишган (финалда Эрон пенальтилар сериясида мағлуб этилган). Лекин, 2016 йил Тошкентда ўтган баҳсларда амалдаги чемпионлар ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олишмаган.

Юқоридаги мантиқдан келиб чиқсак, ОФК мундиалда қатнашиш учун саралаб оладиган беш жамоа Эрон, Ўзбекистон, Япония, Таиланд ва Вьетнам бўлади.


ОФК бу борада ҳали расмий маълумот бермади. 7 апрель куни ОФК ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтади. Айнан мана шу йиғилишдан сўнг бу ҳақда расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида 2016 йил Колумбия паркетларида дебют қилган ва гуруҳда қолиб кетган. Ушбу мундиал вакилларимиз учун иккинчиси бўлиши мумкин.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика