UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  3 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  2 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  1 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  1 14:50"Локомотив" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:33"Сўғдиёна" либослар бўйича талабни бузгани учун жаримага тортилади  4 14:18"Янги Родриго туғилди". "Реал" ҳужумчиси операциядан кейин мухлисларга мурожаат қилди  0 13:50"Барселона" собиқ футболчиси "Реал"ни бошқариши мумкин  6 13:23ФИФА президенти ЖЧ-2026 фаворитини айтди  5 12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  1 12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  2 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  22 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  5 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16

Футзал. Жаҳон чемпионати-2021га қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоаси Россия, Миср ва Гватемала билан бир гуруҳда Янгиликлар

Футзал. Жаҳон чемпионати-2021га қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоаси Россия, Миср ва Гватемала билан бир гуруҳда

Хабарингиз бор, бу йил футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати Литва мамлакатида бўлиб ўтади.

Шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари ўтказиладиган мусобақа қуръа ташлаш маросими бошланмоқда. Ушбу саҳифада жараённи онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалнинг "B" гуруҳида Россия, Миср ва Гватемала терма жамоалари билан баҳс олиб боради.


"A" гуруҳи

A1 Литва

A2 Венесуэла

A3 Қозоғистон

A4 Коста-Рика


"B" гуруҳи

B1 Ўзбекистон

B2 Гватемала

B3 Россия

B4 Миср


"C" гуруҳи

C1 Таиланд

C2 Португалия

C3 Марокаш

C4 Соломон оролллари


"D" гуруҳи

D1 Панама

D2 Чехия

D3 Вьетнам

D4 Бразилия


"E" гуруҳи

E1 Ангола

E2 Япония

E3 Парагвай

E4 Испания


"F" гуруҳи

F1 Аргентина

F2 АҚШ

F3 Сербия

F4 Эрон


20:20. Биринчи саватчадаги терма жамоалар ўз гуруҳларини билиб олишди. Навбат иккинчи саватдаги жамоаларага.

20:16. Россия терма жамоаси "B" гуруҳига тушди.

20:15. Одатга кўра, мезбон терма жамоа "A" гуруҳидан жой олди. Литва бу гуруҳда биринчи жамоа бўлади.

20:12. Мундиал Литванинг учта шаҳрида бўлиб ўтади. Булар: Вилниус, Каунас ва Клайпеда.

20:10. Футзал бўйича икки карра Жаҳон чемпиони испаниялик Кике ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

20:07. Маросимни олиб бораётган хоним саҳнага Литва футболи афсонаси Эдгарас Янкаускасни таклиф қилди.

20:04. ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг олдиндан ёзиб олинган сўзлари қўйиб эшиттирилди.

20:01. 2016 йил Колумбияда ўтказилган мундиалдан лавҳалар қўйиб берилди.


Қуръани кўриш учун ҳавола



Бошланмоқда...


Саватчалар мана шундай кўриниш олган.


Маълумот учун Кике испаниялик ва ўз терма жамоаси билан 5 маротаба мундиалда иштирок этган. 2000 ва 2004 йилларда Испания терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлган.

19:53. Бугунги қуръа ташлаш маросимида футзал афсоналаридан бири Кике ҳамда Литва футболи афсонаси Эдгарас Янкаускас иштирок этади.

19:50. Айни пайтда қуръа ташлаш маросими учун деярли ҳамма нарса шай, буни ўзингиз суратларда ҳам кўришингиз мумкин.


Мундиалда жами 24 терма жамоа иштирок этади ва жамоалар 4тадан 6 гуруҳга бўлинади.

Қуръадан аввал барча иштрокчи жамоалар 6тадан 4та саватчага бўлиб чиқилди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги 4-саватчадан жой олди. Бу дегани футзал терма жамоамиз 4-саватчадаги жамоалар билан бир гуруҳдан жой олмайди. 

1-саватча: Литва (мезбон), Бразилия, Испания, Аргентина (амалдаги чемпион), Португалия, Россия.

2-саватча: Эрон, Парагвай, Миср, Коста-Рика, Таиланд, Чехия. 

3-саватча: Соломон ороллари, Япония, Гватемала, Қозоғистон, Сербия, Панама.

4-саватча: Ўзбекистон, Ангола, Марокаш, Венесуэла, АҚШ, Вьетнам. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика