"Ньюкасл" Бэйлни 60 миллион еврога харид қилиши мумкин

Alisher
12 май 2020, 18:50
"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл АПЛга қайтиши мумкин.

"Ньюкасл" 30 ёшли форварднинг харидига қизиқмоқда. Инглиз клуби уэльслик ўйинчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр ва бу маблағ "Реал"ни қониқтиради.

Бэйл жорий мавсум "Реал" сафида Ла Лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Бэйл "Реал"га 2013 йилда "Тоттенхэм"дан ўтган эди. Футболчи 2006 йилдан бери Уэльс терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS