Нурилло Тўхтасинов: U-23 Осиё чемпионатида халқимизни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз
21 дек 2019 16:40
Янгиликлар
Нурилло Тўхтасинов: U-23 Осиё чемпионатида халқимизни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз
Биласиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси январь ойида Таиланд мезбонлик қиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади.
Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз ҳозирда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.
Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов ЎФА расмий сайтига тайёргарлик жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
- Мусобақага борган сайин оз вақт қоляпти. Кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб боряпмиз. Тайёргарлик юқори даражада, дея оламан. Жамоамизда кайфият аъло даражада, ҳамма йигитлар машғулотларда қаттиқ тер тўкишяпти.
Қитъа чемпионатида осон ўйинлар бўлмайди. Лекин биз ҳар бир учрашувда халқимизни хурсанд қилиш, уларга чиройли ғалабалар тақдим этиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз. Ҳар бир ўйинда терма жамоамизга максимал фойда келтиришга уринамиз, - дея таъкидлади маҳоратли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар