Нуну Эшпириту Санту: "Одамлар ўляпти, биз эса футбол ўйнаяпмиз. Беъманилик"
13 мар 2020, 02:14
"Вулверхэмптон" клуби бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту "Олимпиакос"га қарши ЕЛ 1/8 финал босқичи доирасидаги баҳс олдидан коронавирус балоси бутун дунёни қийнаётган бир пайтда футбол ўйинларини тўхтатиш кераклигини таъкидлади.
"Сиз футбол ўйнаяпсиз, аммо дунёда содир бўлаётган воқеаларни биласиз, англайсиз.
Одамлар жон таслим қилмоқда, биз эса футбол ўйнаяпмиз. Беъманиликдан бошқа нарса эмас", - деди португалиялик мутахассис.