UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  9 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  4 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  6 10:20Неймар яна жароҳат олди  5 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

Нозим Муллаохунов: “Қайси рақиб билан қачон ўйнашнинг аҳамияти йўқ” Янгиликлар

Нозим Муллаохунов: “Қайси рақиб билан қачон ўйнашнинг аҳамияти йўқ”

“Андижон” мураббийи Нозим Муллаохунов олий лига-2016га қуръа ташлаш маросими якунига етгач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи турни сафарда “Пахтакор”га қарши ўтказадиган бўлдик. Кейин эса ўз уйимизда “Локомотив”ни қабул қиламиз. Яширмайман бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Гарчи илк турларни чемпионатнинг гранд клубларига қарши ўтказсакда, бундан шахсан мени сира чўчимаяпман. Уларга қарши биз ҳам муносиб тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимизни қувонтиришга харакат қиламиз. Олдиндан таслим бўлиш ярашмайди. “Андижон” ҳам бўлажак баҳсларда осонликча очко улашиб юбормайди ва буни амалда исботлашга харакат қиламиз.

- Чемпионатда қайси рақиб билан қачон ўйнашни аҳамияти йўқ. Барибир гранд клубларга қарши бир кун келиб ўйнаш керак бўлади. Шу боис қуръага оддий қарадим. Асосийси биз чемпионатга муносиб тайёргарлик кўришга эътибор қаратишимиз лозим. Шахсан мен ҳар қандай рақиб билан ўйинда сира ютқазишни истамайман. Шу боис йигитларни майдонга доим ғалаба учун чиқишларини талаб қиламан.

- Чемпионатнинг биринчи турини “Пахтакор”га қарши ўтказадиган бўлдик. Тўғри, бу йил сўнгги турда бу рақибимизга йирик ҳисобда таслим бўлганмиз. Лекин энди бўлажак баҳсга тайёргарлик умуман бошқача кечади. Жорий мавсумнинг сўнгги ўйини бўлгани учунми, ёки очко олиш унчалик ҳам зарур бўлмагани боисми, йигитлар қандайдир ўзларини руҳий жиҳатдан тайёрлай олмагандир. Лекин келаси йил “Пахтакор”га қарши жиддий тайёргарлик кўрилади. Битта “шерлар”га эмас умуман ҳар бир ўйинга пухта ҳозирлик бўлади – дейди Нозим Муллаохунов.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика