Нойер "Лацио"га қарши жавоб ўйинида қатнашмайди

Mirjalol Normatov
16 мар 2021, 22:55
"Бавария" посбони Александр Нюбель ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида "Лацио"га қарши кечадиган жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушади.

"Sport1" хабарига кўра, мураббийлар штаби Мануэль Нойерга дам берган ва шу боисдан у бугунги машғулотларни ўтказиб юборган. Нойернинг ҳеч қандай жароҳати йўқ.

"Лацио"га қарши баҳс Нюбель учун мюнхенликлар таркибидаги учинчи ўйин бўлади. Бунга қадар у Германия Кубоги доирасида "Дюрен" ва ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйинлардагина майдонга тушганди.

"Бавария" - "Лацио" баҳси эртага тунда бўлиб ўтади. Дастлабки баҳсда "Бавария" йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport1