

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер ўз мамлакатида ўтадиган Евро-2024да Германия терма жамоасининг асосий таркибидан жой олиш учун курашмоқчи.
"Албатта, вазифа – март ойида терма жамоага қайтиш. Бу менинг асосий мақсадим", – деди Нойер "Sky Sports"га берган интервьюсида.
Нойер ноябрь ойидаги терма жамоа йиғинини ўтказиб юборади.
Германия терма жамоаси Евро-2024 га тайёргарлик кўриш мақсадида март ойида ўртоқлик турнири ўтказади.



