Нўъмонов "Навбаҳор"ни тарк этди

Mirjalol Normatov
12 янв 2019, 18:43
Аюбхон Нўъмонов эркин агентга айланди.

Футболчи 2018 йилги мавсум олдидан наманганликлар сафини тўлдирганди. Ярим ҳимоячининг "Навбаҳор" билан шартномаси тугади ва клубни тарк этди. У "Навбаҳор" сафида асосий таркиб футболчисига айлана олганди. 2018 йилги мавсумда Аюбхон жамоаси таркибида 30 ўйинда қатнашди ва 1 гол уришга эришди.

Ҳозирда Нўъмоновнинг хизматларига бир неча клублар томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia