UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  3 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  18 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  19 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6

Нодирхўжа Юлдашев спортдаги энг катта муаммони айтди Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев спортдаги энг катта муаммони айтди

Январь ва декабрь ойида таваллуд топган ўсмирлар ўртасидаги фарқ 11 ойни ташкил қилади.

11 ойлик гўдак янги туғилган чақалоқдан сезиларли фарқда кучли бўлганидек, 7-12 ёшли футболчилар ўртасидаги мана шу 11 ойлик фарқ йил охирида туғилганларнинг зиёнига ишлайди.

Йилнинг биринчи ярмида таваллуд топган футболчилар доимий равишда октябрь - декабрь ойларида дунёга келганларга солиштирганда жуда кўп. Яқинда Тошкентда Осиё чемпиони бўлган U-20 терма жамоамизда 23 нафар футболчи қайдномадан жой олган бўлса, шундан 19 нафари августгача туғилган. Йилнинг сўнгги 3 ойига 2 нафар ўйинчи тўғри келяпти. 

Энди Ўзбекистонда 2003-04 йилда таваллуд топган чақалоқлар статистикасига қараймиз. 2003 йилда 262 827, 2004 йилда 278 269 нафар ўғил  дунёга келди. Жами 541 096 нафар. Бу ойига 45 000 нафардан дегани. Тизимдаги битта бандни йўқлиги туфайли 200 000 нафарга яқин чақалоқдан келажакда 10 нафар футболчи чиқмаяпти. Улар ҳам йилнинг дастлабки 9 ойида туғилган болакай каби чақалоқ бўлиб дунёга келади, улардан ҳеч қандай фарқи йўқ.

Диафрагмада Сиз иккита Осиё чемпионатида қатнашган терма жамоаларимизга оид маълумотни кўрасиз.

Бу ерда 2та терма жамоани таҳлил қилдим ва ундан ташқари Суперлигада 1995 (28 ёш) йилдан 2001 (22) йилгача таваллуд топган футболчиларни ҳам ўргандим. 

Бу муаммо қаердан келиб чиққани аниқ, жисмоний томондан кичик ёш тоифалардаги мусобақаларда 6 ой ҳам жуда катта роль ўйнайди. Муаммо аниқ, касал йиринглаб бўлган, унинг давосичи? Бу ҳақда батафсил изланиш қилиб ёзаман. Аввал ҳам бу мавзуни кўтарганимда кўп маълумот тўплаганман, уни яна бойитишим ва сўнгги 2015 йилдан бери шўнғиганим болалар футболида амалиётда кўрганларимдан келиб чиқиб хулосаларимни ҳам айрим жойларига ўзгартириш киритаман. Ҳозирча, маълумот шу.

Ёш кичрайтириш мана шундан келиб чиқади. Ўз йилида туғилган, аммо йил бошидагилардан жисмонан орқада бўлганлар бу ишга қўл уради.

Россияда илмий гуруҳ 2020 йилдан бошлаб йилнинг охирида таваллуд топган футболчиларни йўқолиб бораётганлиги бўйича мавзуни кўтардилар. 

Улар гапларини асослаш учун 2001 йилдан 2006 йилгача таваллуд топган Москванинг топ жамоаларининг статистикасига назар ташладилар. 

Булар, "Спартак", ЦСКА, "Динамо", "Чертаново", "Краснодар", "Локомотив".

Мен улар ўтказган амалиёт ичида U-17 жамоасини мисол тариқасида Сизларга тақдим этаман. Статистика 170 нафар футболчидан келиб чиқиб тузилган.

Гувоҳи бўлганингиздек, Россияда ҳам йилнинг иккинчи ярмида таваллуд топган футболчилар йўқ ҳисоби. Биздан фарқли равишда, рус футболи жисмоний тайёргарлик негизида тузилади. Бундай вазиятда йилнинг охирида таваллуд топган футболчини "еб" қўйишади.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика