UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  0 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  4 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  6 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12

No Dragan – no victory. "Пахтакор" Черан тушмаган ўйинларда қандай натижа қайд этган? Янгиликлар

No Dragan – no victory. "Пахтакор" Черан тушмаган ўйинларда қандай натижа қайд этган?

Жамоалар таркибида йўқотишларни ўрнини тўлдириш учун бошқа бир футбрлчи хизматидан фойдаланишади.

Жамоавий ўйин шаклланган, иккита тенг таркибга эга жамоаларда бу сезилмайди. Лекин ҳар битта юлдуз бўладики майдонда бир зўм бўлмаса ҳам ўрнини билдириб туради. "Пахтакор"да Драган Черан худди шундай типдаги футболчи. Сўнгги йилларда "шерлар" айрим паллаларда унинг хизматидан фойдалана олгани йўқ. Жамоа Черансиз 16та учрашувнинг 2тасида рақибидан устун келган. Келинг қуйида Черан тушмаган ўйинларда "Пахтакор" қандай натижалар қайд этганини кўриб чиқамиз. 


2019 йилги мавсумда Черан 2та ўйинда жамоасига ёрдам бера олмаган. Бу учрашувларда "Пахтакор" 3 очко қўлга киритган. Битта ўйинда мағлубиятга учраган. 

Суперлига. 22-тур

"Динамо" - "Пахтакор" 1:4

Голлар: Бобур Қосимов 28, - 1:0 (Амиржон Сафаров). Игорь Сергеев 45, - 1:1 (Ҳусниддин Ғофуров). Сардор Собирхўжаев 45+2, (Одил Ҳамробеков). Достонбек Ҳамдамов 75, - 1:3 (Ҳусниддин Ғофуров). Достонбек Ҳамдамов 82, - 1:4.

Суперлига. 25-тур

"Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

Голлар:  Нурилло Тўхтасинов 11, - 0:1 (Миржаҳон Мираҳмадов). Жавоҳир Қаҳрамонов 24, - 0:2. Игорь Сергеев 39, - 1:2 (Жалолиддин Машарипов). Игорь Сергеев 67, - 2:2 (Фарруҳ Сайфиев). Хуршид Ғиёсов 90, - 3:2.

2020 йилги мавсумда "Пахтакор" фақат битта ўйинда Драган Черансиз ҳаракат қилган. ОЧЛ марказлашган турнирида "Ал Ҳилол" билан учрашувда футболчи қайдномага киритилмаган. 

ОЧЛ-2020. Гуруҳ босқичи. 

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 0:0


2021 йил Драган майдонга тушмаган барча 4та учрашувда "Пахтакор" ғалаба қозона олмаган. Бундан "Сўғдиёна" 4, "Бунёдкор" эса 3 очкони қўлга киритган. "Насаф" эса Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"ни мағлуб этган. 

Суперлига. 10-тур. 

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" 0:0


Суперлига. 23-тур. 

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:0

Гол: Шаҳбоз Жўрабеков, 53


Суперлига. 26-тур.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2

Голлар: Хуршид Ғиёсов 1, - 1:0. Шерзод Темиров 26, - 1:1. Шароф Муҳитдинов 37, - 1:2. Миржаҳон Мираҳмадов 77, - 2:2. Миржаҳон Мираҳмадов 85, - 3:2.


Ўзбекистон кубоги. Финал. 

"Пахтакор" - "Насаф" 1:2

Голлар: Одил Ҳамробеков 28, 1:0, Баҳром Абдураҳимов 36, 1:1, Ғолиб Ғайбуллаев 75- 1:2


2022 йил Драган Черан Суперлигада 3та, ОЧЛда 3та ўйинда "Пахтакор" либосида ҳаракат қилмади. Мазкур беллашувларнинг фақат биттасида "шерлар" ғалаба қозонган. Суперлигада эса 3та учрашувда "шерлар" дуранг натижа қайд этганини кўриш мумкин.


Суперлига. 6-тур

"Пахтакор" - ОКМК 0:0

7-тур

"Насаф" - "Пахтакор" 0:0

8-тур

"Пахтакор" - "Сурхон" 2:2

Голлар: Оливер Шаркич 54, - 1:0 (Фарруҳ Сайфиев). Оливер Шаркич 66, - 2:0 (Аббосбек Файзуллаев). Луис Мигель Кезада 81, - 2:1. Муродбек Бобожонов 90+3, - 2:2.


ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 4-тур

"Пахтакор" - "Ал Дуҳайл" 0:3

Гол: Басам Хишам 32, Майкл Олунга 45+2, Алмоаз Али 47


ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 5-тур

"Сепахон" - "Пахтакор" 2:1

Голлар:  Сажад Шаҳбоззода 76', 90+3' – Ҳожиакбар Алижонов 79'


ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 6-тур

"Пахтакор" - "Ал Таавон" 5:4

Голлар: 0:1 - 14 Язид Ал Бакр, 1:1 - 24 Аббос Файзуллаев, 2:1 - 31 Азиз Турғунбоев, 3:1 - 33 Сардор Собирхўжаев, 3:2 - 51 Сумайхан Алнабит, 3:3 - 60 Сумайхан Алнабит, 4:3 - 78 Миржаҳон Мираҳмадов, 4:4 - 83 Ҳассан Аламри, 5:4 - 86 Аббос Эргашбоев.

2023 йилги мавсум

Бу мавсумда Драган Суперлигада 2та, ОЧЛда ҳозирча 1та ўйинни ўтказиб юборди. Мазкур учрашувларда жамоаси ғалаба қозонгани йўқ. 

Суперлига. 11-тур

"Насаф" - "Пахтакор" 0:0


Суперлига. 20-тур

"Пахтакор" - ОКМК 2:2

Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов 22, - 0:1 (Шоҳруҳ Гадоев). Пшемислав Банашак 24, - 1:1 (Ҳожиакбар Алижонов). Дилшод Аҳмадалиев 38, - 1:2. Азизбек Турғунбоев 63, - 2:2 (Сардор Собирхўжаев)


ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 2-тур

"Ал Файҳа" - "Пахтакор" 2:0

Голлар: 1:0 — 10, Абдулҳамид Сабири, 2:0 — 71, Абдулҳамид Сабири


Футболчи бугун жароҳати сабаб "Андижон"га қарши ўйнамайди. "Пахтакор" сафардан қандай натижа билан қайтади?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика