UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси клубдан кетмоқчи  1 13:51"Манчестер Юнайтед" ҳимоячидан воз кечиши мумкин  3 13:22"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қачон қайтиши маълум бўлди  3 12:58"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчиси учун 80 млн евро беришга тайёр  4 12:26Ислом Аҳмедов Қирғиз Республикаси клубига бош мураббий этиб тайинланди  3 12:01Клопп тен Хагнинг "Лейпциг"га номзодини блоклади  1 11:37Браим "Реал"нинг XXI асрда учта турнирда "Атлетико" дарвозасига гол урган 5-футболчиси. У Рамос, Роналду, Бензема ва Родригога қўшилди  1 11:01Достон Ҳамдамов: "Хурсандчилик қилишга ҳали шошилмаймиз"   7 11:00Слот айни вақтда дунёнинг энг кучли жамоаси ҳақида фикр билдирди  12 10:01«Қўқон-1912»нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  0 09:49Жорже Жезус: "Барча муаммоларимизга ёмон майдон ҳолати сабаб бўлди"  30 09:29"Ливерпуль" Диас ўрнига Леауни сотиб олиши мумкин, "Милан" футболчини 100 млн еврога баҳоламоқда  0 09:00«Пахтакор» тарихда илк бор «Ал Ҳилол»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  9 08:58«Арсенал» Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди  8 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5

Николаев ва Клишин "Динамо" билан шартнома имзолади Янгиликлар

Николаев ва Клишин "Динамо" билан шартнома имзолади

Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларига қизғин ҳозирлик кўраётган «Динамо» жамоаси таркиби кучайтирилишда давом этмоқда.

Янги мураббий Илҳом Шарипов қўл остида Самарқанддаги қароргоҳда ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида яна икки тажрибали футболчи келиб қўшилди. Булар, Алексей Николаев ва Виктор Клишинлардир. Эътиборлиси, ҳар икки ўйинчи ҳам «Динамо»нинг собиқ футболчилари саналишади.

Жумладан, тажрибали ҳимоячи Алексей Николаев 2010 йилда жамоамиз шарафини ҳимоя қилганди. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси «Динамо» билан шартнома имзолаб, 2016 йилги мавсумни Самарқандда ўтказиши аниқ бўлди.

2011 йилда «Динамо» жамоасида тўп сурган тажрибали ҳужумчи Виктор Клишин ҳам яна жамоамиз сафига қайтди. «Машъал» ва «Шўртан» клублари сафида Биринчи Лига тўпурарлари қаторида бўлган 33 ёшли футболчи «Динамо» билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Ўтган мавсумда Алексей Николаев «Қўқон-1912» клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, Виктор Клишин «Қизилқум» сафида тўп сурганди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар «Динамо» Михаил Наумов, Азамат Бобожонов ва Алишер Холиқов сингари янги футболчилар билан ҳам шартнома имзолаган эди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика