UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  9 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

Никола Стошич: "Суперлигага ҳақли равишда йўлланма олдик" Янгиликлар

Никола Стошич: "Суперлигага ҳақли равишда йўлланма олдик"

"Бухоро" клуби мавсумни ажойиб ўтказиб, Суперлигага йўлланма олди.

Жамоа Про лига 28-турида "Хоразм" клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. "Турон" эса "Андижон"дан устун келди (4:0). Икки жамоа очколари тенглашган бўлса-да, ўзаро ўйинларга кўра, бухороликлар Суперлига йўлланмасига эришишди. "Хоразм" билан баҳсдан кейин "Бухоро" посбони Никола Стошич фикрлари билан ўртоқлашди.



"Хоразм"да ўйнаш қийин бўлди. Майдон ҳолати ўйинга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Лекин шунга қарамай, жамоамиз ғалаба учун майдонга чиққанди. Ўзимиз истаганчалик ўйнай олмаган бўлсак-да, вазифа учун керакли натижани қайд эта олдик. 



Оғир мавсум ўтказдик. Бирорта оддий баҳс бўлгани йўқ. Биринчи даврадан кейин "Турон"дан 10 очко ортда эдик. Жамоамизнинг мақсади эса унга етиб олиш ва Суперлигага чиқиш ҳисобланарди. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди ва ҳаммаси сўнгги турда ҳал бўлди. Асосийси, жамоамиз билан ҳамжиҳатлик ва бирдамликда кўзланган мақсад сари интилдик ва бунга ҳақли равишда эришдик. Бир сўз билан айтганда, "Бухоро" жамоаси мухлисларини ушбу муваффақият билан табриклайман. 



Жамоадаги келажагимни билмайман. Ушбу жамоада ўйнашдан мамнунман ва фаолиятимни шу ерда давом эттиришни истайман, бироқ бу менга боғлиқ эмас. Келажагим борасида раҳбарият билан гаплашган маъқул", – деб сўзини якунлади Стошич.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика