Нидерландияда йирик трансфер: "Аякс" "Фейеноорд" сардорини харид қилди

Sherzod Nurmatov
17 июл 2021, 19:33
"Аякс" "Фейеноорд" ҳужумчиси Стивен Бергейс трансферини ҳал этди.

Амстердам клуби 29 ёшли футболчи учун 5,5 миллион евро тўлайди ва 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузади.

Вингер Роттердам жамоасида 199 ўйинда 87 та гол урган ва 64 та ассист қайд этган. У "Фейеноорд" сардори эди.

Эслатиб ўтамиз, "Аякс" "Фейеноорд"нинг азалий рақиби саналади. Уларнинг тўқнашуви "Де Классикер" деб аталади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: dutchnews.nl

Сўнгги янгиликлар

Барча ›