

"Неймарни захирада қолдириш ва 20 дақиқага тушириш яхшироқ. Бу фарқни юзага келтира оладиган ўйинчи.
У ўйнашга тайёр ва хоҳлаётгандир ҳам [асосий таркибда тушишни], аммо энг яхши даражага чиқиш учун унга вақт керак.
Ўйнашга 20 дақиқа бериш - бу вариант, аммо бу шу билан бирга хавфли ҳам, сабаби у икки ярим ой ўйнамади", - дейди Ротен.



