

Бразилия терма жамоаси футболчиси келажаги борасидаги турли миш-мишларга чек қўймоқчи ва агенти ҳисобланмиш отасига бошқа клубларнинг таклифини кўриб чиқмасликни айтди. Неймар "Барселона"да ўзини яхши ҳис қиляпти ва ўзгаришлар учун сабаб кўраётгани йўқ.
Маълумотларга кўра, Неймар шартнома узайтириш борасида клуб билан келишиб олади, аммо мавсум охиригача расмий баёнот бермоқчи эмас.


