UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   0 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  2 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  8 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  17 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1

Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди Янгиликлар

Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди

Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) Доривал Жуниор истеъфога чиққанидан сўнг миллий жамоага янги бош мураббий қидиришни давом эттирмоқда.

Номзодлар орасида Карло Анчелотти, Филипе Луис, Абель Феррейра ва Жорже Жезуш бор. Бироқ Неймар аллақачон федерация раҳбариятига португалиялик мутахассиснинг номзодига қарши эканлигини билдирган.

Ҳужумчи "Ал Ҳилол"даги биргаликдаги фаолияти давомида Жезуш билан зиддиятга учраганини маълум қилди. Неймарнинг айтишича, португалиялик мураббий клубдаги келажаги ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, унга "хоинлик" қилган.

Улар ўртасидаги келишмовчиликлар 2024 йил охирида Неймар Жезуш билан жамоадаги ўз роли ҳақида суҳбатлашганида бошланган. Мураббий уни шартнома охиригача (2025 йил июнгача) таркибда қолишига ишонтирган. Бироқ, кўп ўтмай, Жезуш интервьюда Неймарга умид боғламаслиги, чунки у энди юқори даражада ўйнай олмаслигини айтган. Бу воқеа уларнинг муносабатларига бутунлай путур етказган ва Неймар "селесао" жамоасини Жорже Жезуш бошқаришини истамайди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика