

"Серхио, агар сен ПСЖга ўтсанг, мен эртаси куни шартномамни узайтираман. Бу ишни ортимдан Мбаппе ҳам қилади. Агар сен ПСЖга ўтсанг, биз камида иккита еврокубокни ютамиз", - дейди Неймар.
Неймар фаолиятининг катта қисмини "Барселона"да ўтказган ва ҳужумда Месси ва Суарес билан учлик ҳосил қилган эди.
34 ёшли Рамос эса "Реал" билан шартномасини 2 йилга узайтирмоқчи, Мадрид клуби эса унга бир йиллик битим таклиф қилмоқда.



