Невилл: “Кимдир жонлантириш бўлимига йўл олса, улар нима қилишади?”

Eldor Akmurzayev
29 апр 2020, 21:30
АПЛда мавсумни июнь ойларида тиклаш режалаштирилмоқда.

Гари Невиллнинг фикрича, клублар учун инсонлар саломатлиги иқтисодий манфаатлардан кейин иккинчи ўринда туради.

“Францияда бунга ҳукумат ҳам аралашди. Футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ вазиятда мавсум қандай давом эттирилишини тушуниш қийин. Эҳтимол, Бундеслигани кутармиз ва воқеалар ривожини кузатамиз.

Яна бир бор айтаман. Агар қайсидир ўйинчи ёки клуб ходими реанимацияга йўл олса нима бўлади? Бундай ҳолатда нима қилиш кераклигини ҳеч ким билмайди.

Ҳукумат соғлиқ ва хавфсизлик нуқтаи назаридан яшил чироқни ёқиши шарт. Бизга клубларни бир йил ҳимоя қиладиган иқтисодий ёрдам зарур", дейди Невилл.


Англия футболи мухлислари учун махсус! Инстаграмдаги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›