UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  0 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  8 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  33 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6

Неъманья Йованович: "Агар барча ҳужумлардан гол урганимда "Реал"да ўйнаётган бўлар эдим" Янгиликлар

Неъманья Йованович: "Агар барча ҳужумлардан гол урганимда "Реал"да ўйнаётган бўлар эдим"

Олий лиганинг 13- турида “Андижон ” жамоаси Тошкентнинг “Бунёдкор ” клуби билан беллашади.
Ушбу баҳс олдидан “Андижон” жамоаси  хужумчиси, сербиялик легионер Неъманья Йованович ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак ўйин ҳақида фикрингиз?

- “Бунёдкор ” жуда кучли жамоа. Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири десам ҳам адашмаган бўлар эдим. Бу жамоанинг футболчилари ўйинни хал этувчи кучга эга. Аммо бу футбол ва унда кутилмаган ходисалар ҳам бўлиши ҳеч гап эмас. Учрашувни ўз фойдамизга хал этишга харакат қиламиз.

- “Андижон ” жамоасининг бир қанча ўйинлари омадсиз якун топмоқда. Бунга қандай изоҳ берган бўлар эдингиз?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, бу футбол.  Ғалабага бўлган кучли иштиёқ, чиройли ўйин, гуёки ҳаммаси яхши аммо голларни ўтказиб юбормоқдамиз. Вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Бу ҳаммаси омад етишмаслигидан деб ўйлайман. Бўлажак ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Интенсив машғулотлар ва умидимиз сўнмаган. Учрашувни юқори кайфият билан тугатамиз деган умиддаман.

- Охирги уйинлардан кейин мухлислар “Андижон ” жамоаси асосан Йованович орқали ўйин ташкил этади. Барча футболчи ҳаво орқали тўпни Неманьяга узатади аммо хужум гол билан якун топмаяпти деган фикрлар билдирмоқда. Бунга мунособатингиз?
- Мухлисларнинг фикрини доимо ҳурмат қиламан. Мухлислар гол бўлишини истаса, ишонинг мен буни икки карра кўпроқ хоҳлайман. Аммо майдондаги харакат ва босим, омад ҳам катта рол ўйнайди. Ўзимга келадиган бўлсак, мен жудаям гол уришни хоҳлайман. Агарда барча ҳужумлар гол билан якун топганида мен ҳозир Ўзбекистонда эмас "Реал Мадрид"да ўйнаган бўлар эдим.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика