UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  0 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  9 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  19 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3

Неманья Йованович: “Лука Йович – серб футболининг янги юлдузи” Янгиликлар

Неманья Йованович: “Лука Йович – серб футболининг янги юлдузи”

ФИФА кунлари бошланиши билан Европанинг барча терма жамоалари кейинги йил бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига саралаш баҳсларидаги иштирокларини янадавом эттиришади.

2018 йилги мундиалда чакки қатнашмаган Сербия терма жамоаси ҳам масъулиятли мусобақага йўл олиш учун кураш олиб бормоқда. Ўзбекистонлик ишқибозларга таниш бўлиб улгурган Неманя Йованович кўплаб юлдузли футболчиларга эга бу терма жамоа борасидаги айрим саволларга жавоб бериб ўтди.

- Биринчи саволим шундан иборатки, Сербия терма жамоасида Евро-2020 турнирида қатнашиш учун имконияти қандай? Боиси, кучли гуруҳдан ўрин олгансизлар. Бунинг учун Португалия билан кураш олиб боришингизга тўғри келади...

- Ўзингиз биласиз терма жамоамизда кучли ва юқори савияли футболчилар йиғилган. Кўрган бўлсангиз, Украина ва Португалия билан ёмон ўйин ўтказмадик. Имкониятларимизни юқори баҳолаган бўлардим. Ўйлайманки улар бизни якунда максимал натижа ва йўлланма билан хурсанд қилишади. Иқтидорлар талайгина, ёш ва тажриба уйғунлашган. Фақат, айрим учрашувларда омад биздан чинакамига юз ўгирмоқда. Яратганнинг ёрдами ва мухлисларимизнинг олқишлари остида Евро-2020га чиқишимиз мумкин.



- Дарҳақиқат, Сербия терма жамоаси ўтган йили жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишга яқин келганди...

- Жудаям кучли квартетдан жой олдик. Ҳамюртларим муносиб иштирок этишди, деб ўйлайман. Аммо, уларга ачинишдан бошқа чорамиз йўқ. Ҳали олдинда катта мусобақалар кўп. Европа чемпионати ва жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида термамизга ишонч билдирамиз.

- Мадриднинг "Реал" клуби янги аъзоси Лука Йович гранд жамоа сафида ўз ўрнини топиб кета олармикан? Нима деб ўйлайсиз, у Испанияга эртароқ келмадимикин...

- Ҳа, Лука дунёнинг энг яхши ёш ҳужумчиларидан бири. Болалигидан иқтидорини намоён этиб, мамлакатимизнинг йирик клубларидан бири - "Ред Стар" жамоасида порлаган. Сўнг уни агентлар “Бенфика”га таклиф қилишди. Афсуски, у ерда ўзини кўрсата олмади. Ахир 17-18 ёшли боладан нима ҳам кутиш мумкин? Охир-оқибат у Франкфуртга йўл олди ва Бундеслигада юқори савиядаги ҳужумчи эканлигини исботлади. Менимча, Зидан унга 90 дақиқа имкон бермайди. Бироқ, Йович вақт ўтиши билан “Реал” услубига мослашиб боришига ишонаман. Менимча, унга эрта эмас. Шундай футболчилар бўладики, мураббийнинг кўрсатмаларини бир зумда илғаб олади. Айримларга эса вақт зарур. Ўйлайманки, у маълум муддат ўтгач ўз маҳоратини намоён қилади. Бунга бир неча ой ёки, бир мавсумни ўзи етади. У ҳали тўлиқ ўзини кўрсата олмади.



- Лука серб футболининг янги юлдузими?

- Менимча, шундай. У ўз устида ишлашдан тўхтамаса, янада юқори чўққиларни забт этишга қодир. Лука каби ёшларнинг етишиб чиқаётгани мамлакат футболининг келажаги порлоқ эканидан далолат.

- Нима учундир серб клубларининг халқаро майдонда ишлари унчалик юришмаяпти...

- Бунга бирон изоҳ келтиролмайман. Аммо, ўз вақтида “Црвена Звезда” Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. Қайсидир маънода сенсация қайд этган. Чунки, уша вақтда “Милан”, “Манчестер Юнайтед” қудратли клублар саналарди.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика