UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  2 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  17 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  2 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  73 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  3 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2

Неманья Йованович: “Назорат ўйинларда натижа муҳим эмас” Янгиликлар

Неманья Йованович: “Назорат ўйинларда натижа муҳим эмас”

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бугун Бекободнинг “Металлург” клубига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Ушбу баҳсда бекободликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг “Навбаҳор” ҳужумчиси Неманья Йованович ўз фикрларини билдирди.

“Металлург”га қарши қийин учрашувни ўтказган бўлсакда мағлубиятни қабул қилиб олдик. Бундай ўйинларда натижа муҳим эмас. Ўртоқлик баҳсларида асосан футболчиларнинг тайёргарлиги қандай эканлиги кўриб чиқилади.

Ҳозирча кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Мавсумгача яна бир ярим ой вақт бор. Унгача оптимал формага кириб оламиз, деб ўйлайман. Кўпчилик билади ўтган йилги мавсумни “Қизилқум” жамоаси таркибида якунладим. 4-5 кун аввал “Навбаҳор” жамоаси билан 1 йиллик битимга имзо чекдим. Яқин кунларда “Бухоро” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Менимча шу билан янги мавсумга чиқиб кетсак керак”, - дейди “Навбаҳор” футболчиси Неманья Йованович.
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика