UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0

"Нефтчи"нинг тожикистонлик мураббийи: "Рустам Ятимов билан 3 йил бирга ишлаганман. Унга ишонардим" Янгиликлар

"Нефтчи"нинг тожикистонлик мураббийи: "Рустам Ятимов билан 3 йил бирга ишлаганман. Унга ишонардим"

Тожикистон терма жамоасининг Осиё Кубогида гуруҳдан чиққани кўпчиликнинг эътиборини тортган эди.

Бу бежиз эмаслигини қўшнилар исботлай олишди. Кеча улар нимчорак финал доирасида БАА терма жамоасидан устун келишди. Шу муносабат билан "Нефтчи" клубида фаолият олиб бораётган тожикистонлик дарвозабонлар мураббийи Фарруҳ Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Тожикистон БАА ўйини қандай ўтди?
- Ўйин юқори темпда ўтди. Қўшимча дақиқаларда яхши футбол кўрсатиб ғалабага ҳақли эканликларини исботлашди. Учрашувда ҳисобни ҳам биринчи бўлиб Тожикистон терма жамоаси очди. Рустам Ятимов ҳам бир нечта вазиятларда, пенальтилар сериясида муқаррар голдан қутқариб қолди. Бошқа футболчилар ҳам юқори савияда ўйин намойиш этишди. Мураббийлар берган кўрсатмаларни ҳам яхши бажаришди, дея оламан.

- Терма жамоаингиз Ироқ ёки Иорданияни ютишига қанчалик ишонасиз?

- Терма жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб, ярим финалга йўлланма олади, деган умиддаман, чунки тожикистонлик футболчиларнинг руҳияти, ўйинга қандай тайёрлашини биламан. Майдонга охирги жангга чиққандек чиқишади. Терма жамоада тажрибали футболчилар йиғилган. Ҳозирги кунда ким руҳий ва тактик томонлама тайёр бўлса, ўша жамоа ютиб кетади. Ғалаба бизнинг йигитлар томонида бўлади ва янги тарих яратишда давом этади.




- Рустам Ятимов билан анча йиллар бирга ишлагансиз. Пенальтилар сериясидаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Рустам яхши дарвозабон. У билан 3 йил бирга ишлаганман. Ўз устида ишлайди. Пенальтилар сериясига келсак, ишонсангиз "Нефтчи" мураббийлар штаби билан ўйинни кўрдик. Виталий Левченко агар пенальтилар сериясига борадиган бўлсак, Рустам 11 метрлик зарбаларни қайтаришини ва Тожикистон ғалаба қозонишини айтди. Олдиндан тахмин қилдик. Амалда тўғри бўлиб чиқди. Рустамнинг савиясини билардим. Кейинги ўйинларда унга ва терма жамоа аъзоларига омад тилайман.

- Тожикистон терма жамоаси ниманинг эвазига чорак финалга чиқди?

- Тожикистон терма жамоасида ички муҳит яхши эканлиги ва мураббийлар штаби футболчиларни руҳан тайёрлай олиши, ўйинни назорат қилиши эвазига кейинги босқичга чиқди. Бу ерда кўп нарса руҳиятга боғлиқ. Футболчиларнинг кўзида олов кўринди. Жамоа аҳиллиги ва жипслашгани ўз самарасини берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси қайси босқичгача бора олади?

- Ўзбекистонда ҳам муносиб авлод йиғилган. Яхши мураббийлар штаби фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон финалгача етиб борса, нур устига аъло нур бўларди. Иккита қардош ва қўшни давлатлар финалда тўқнаш келса барчамиз хурсанд бўлар эдик. Аҳамият берган бўлсангиз,  тожикистонлик футболчилар Ўзбекистон байроғини ҳам бошларида кўтариб юришди. Бу нимани англатади, икки мамлакат ўртасида дўстлик ришталари борлигини билдиради. Лекин бу - футбол. Футболда олдиндан ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Ўзбекистон Таиланддан ўтганидан сўнг финалгача етиб боради, деган умиддаман. Фурсатдан фойдаланиб, сайтингиз орқали нафақат Ўзбекистондан, Қирғиз Республикаси, Туркманистондан яқин танишларим табрик йўлламоқда. Сизларнинг сайтингиз орқали ҳар бир таниш, дўстларим, мураббийларга раҳмат айтган бўлардим. Худо хоҳласа, Тожикистон яна яхши натижалар кўрсатади. Тожикистон, ба пеш.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика