"Нефтчи"да янги бош директор иш бошлади
01 дек 2022 15:21
Янгиликлар
"Нефтчи"да янги бош директор иш бошлади
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу кунгача "Нефтчи" ПФК бош директори лавозимида ишлаб келган Муйсинжон Меҳмоновнинг соғлиги билан боғлиқ бўлган муаммо туфайли ўз хоҳишига кўра, эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Жамоага янги раҳбар этиб Тошматов Мансурбек Ўринбоевич тасдиқланди.
Йиғилишда Фарғона шаҳар ҳокими , Нефтчи ПФК президенти Восилжон Назаров , Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти Носирбек Отақўзиев иштирок этди.
Жорий мавсумда Суперлигада жамоа олдига қўйилган вазифаларни аъдо этишда сидқидилдан меҳнат қилиб, янги марраларни забт этишда ва амалга оширишда қўшган юксак ҳиссалари учун Мўйсинжон Меҳмоновга катта миннатдорчилик билдириб, тўплаган тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, улардан келажакда жамоани янада ривожлантириш борасида фикр ва маслаҳатлар олинишига келишиб олинди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар