UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади Янгиликлар

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади

Давр тақозоси ва ички имкониятларни ишга солиш мақсадида "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти мураббийлар штабини легионер мутахассислар билан мустаҳкамлашга қарор қилди.

Хорватиялик Зоран Вулич ва Младен Пралия бундан буён бош мураббий Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ёрдам берадилар. Фарғона футболчиларига маҳорат ва малака оширишда амалий ёрдам кўрсатадилар. Улар нафақат Хорватия, балки, Европа, Осиё ва Америка футбол клубларида фаолият юритиб, катта тажриба ва маҳорат эгаси сифатида мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонишган.

Зоран Вулич футболчилик фаолиятини Хорватиянинг "Хайдук" клубида бошлаган. Сўнгра Испаниянинг "Мальорка" ва Франциянинг "Нант" клубларида маҳоратини намойиш этган. 1998 йилдан жонажон клуби "Хайдук"ка бош мураббий этиб тайинланган. Кейинчалик Россиянинг" Луч-Энергия", Хорватиянинг "Сплит", Молдованинг" Шериф", Қозоғистоннинг "Атирау", Грециянинг" Апполон Смирнис" жамоаларида фаолият юритган мутахассис ўз мамлакатининг 19 ёшлилар терма жамоасига раҳбарлик қилган.

Младен Пралия ҳам футбол оламининг тажрибали мутахассиси сифатида кенг жамоатчиликнинг эътибори ва иззат-ҳурматини қозониб келмоқда. Хорватиянинг "Хайдук", Германиянинг "Гамбург" клубида малака ва маҳоратини ошириб, мураббийлик фаолиятини Сингапурнинг "Сингапур Армед Форсес" жамоасида давом эттирган. Касбдоши Зоран Вулич билан Владивостокнинг "Луч-Энергия" клуби ривожига муносиб ҳисса қўшган.




"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика