"Нефтчи": Туркия кундалиги (учинчи кун)
17 фев 2014 22:27
Янгиликлар
"Нефтчи": Туркия кундалиги (учинчи кун)
“Нефтчи”нинг Анталиядаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилишни давом эттирамиз.
“Волинь” ўрнига “Сувон”
Бугун ҳам жамоамиз икки маҳал машғулот ўтказди. Эрталабки машғулот маҳаллий вақт билан 9:30 (Тошкент вақти билан 12:30)да бошланди. Мураббийлар асосан жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор қаратишди.
Айтганча, жамоамиз режасига ўзгартириш киритилди. Эртага “Нефтчи” Украинанинг “Волинь” жамоаси билан эмас, аксинча Жанубий Кореянинг “Сувон” клубига қарши баҳс олиб боради. Маълум бўлишича, украиналиклар сўнгги паллада рад жавобини беришган. Хабарингиз бор, бу жамоада бир пайтлар терма жамоамиз ҳужумчиси Александр Гейнрих тўп тепган.
“Сувон” ўтган йили К-лигада бешинчи ўринни олганлигини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз.
Рақиб ҳақида маълумот:
Мураббийи: Со Жунвон
Эришган ютуқлари:
Жанубий Корея чемпиони (4): 1998, 1999, 2004, 2008.
Жанубий Корея вице-чемпиони (2): 1996, 2006.
Жанубий Корея кубоги соҳиби (3): 2002, 2009, 2010.
Жанубий Корея Суперкубоги соҳиби(3): 1999, 2000, 2005.
Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби(2): 2001, 2002.
Мазкур учрашув маҳаллий вақт билан соат 17:00 да (Тошкент вақти билан соат 20:00)да бошланади.
Футболчилар қандай фикрда?
Туркия йиғинида иштирок этаётган “Нефтчи” футболчиларининг фикрларини бериб боришга қарор қилдик.
Игорь Петкович: “Машғулотлар қизиқарли тарзда ўтмоқда”
Яқинда “Нефтчи” сафига келиб қўшилган сербиялик футболчи Игорь Петкович билан Туркиядаги йиғин хусусида қуйидагиларни айтиб ўтди:
“Йиғин яхши ўтмоқда. Машғулотлар ҳар куни қизиқарли тарзда ўтказилмоқда. Ўйлайманки, бу ерда қилган ҳаракатларимиз чемпионат давомида ўз самарасини беради”.
- “Нефтчи”нинг машғулотлари олдинги жамоангиздаги машғулотлардан фарқ қиляптими?
- Албатта. Шуни унутмаслик лозимки, ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Шундай экан уларнинг ишлаш жараёни ҳам бир бириникидан фарқ қилади.
- “Нефтчи” билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?
- Фарғоналиклар билан икки йиллик битим туздим.
Отабек Зокиров: “Йиғин биз учун жуда фойдали”
Ушбу ёш футболчига ўтган йили “Нефтчи” ўринбосарлари сафида сермаҳсуллик борасида тенг келадигани топилмаган эди. Отабек ўтган йилни натижасини яхшилаш учун машғулотларда тинимсиз меҳнат қилмоқда. 22 ёшли футболчимиз ҳам Туркиядаги йиғин ҳақида тўхталиб ўтди.
“Машғулотлар жуда қизиқарли тарзда ўтказилмоқда. Мураббийлар штаби жисмоний ва тактик билимларимизни ошириш йўлида самарали меҳнат қилишмоқда. Ўзим ҳам ўтган йилги натижамни яхшилаш ниятида тинмай меҳнат қиляпман. Футболда меҳнатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Менимча, бу йиғин чемпионатни яхши натижа билан якунлашга ёрдам беради”.

Фикрлар