UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

"Нефтчи": Туркия кундалиги (иккинчи кун) Янгиликлар

"Нефтчи": Туркия кундалиги (иккинчи кун)

Аввал ваъда берилганидек, “Нефтчи”нинг Анталиядаги ҳаётини ёритиб боришни давом этамиз.

Бугун Туркиядаги иккинчи кун ҳақида оз-моз ҳикоя қиламиз.

Биринчи машғулот

Ҳаш-паш дегунча Анталияга келганимизга ҳам икки кун бўлди. Бугун жамоамиз Анталиядаги илк машғулотини ўтказди. “Нефтчи” футболчилари 16 февраль куни икки маҳал машғулот ўтказишди. Эрталабки машғулот асосан жисмоний тайёргарликка қаратилди. Футболчилар фитнесс ва шунга ўхшаш машқларни бажаришди. Эрталабки машғулот маҳаллий вақт билан 9:30 (Тошкент вақти билан 12:30)да бошланди.

Кечки машғулот анча қизиқарли тарзда кечганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Муроджон Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларга асосан тўп билан ишлаш имкониятини беришди.

Кечки машғулот маҳаллий вақт билан15:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да бошланди.

Бугун биз истиқомат қилаётган меҳмонхонага яна бир нечта янги жамоалар келди. Улар Бразилиянинг “Сан Паулу” ва Қозоғистоннинг “Қайсар” клубларидир.

Айни дамда Анталияда ҳаво илиқ ва бемалол машғулотлар ўтказиш учун қулай.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика