UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  0 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  4 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  8 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2

"Нефтчи": Туркия кундалиги (бешинчи кун) Янгиликлар

"Нефтчи": Туркия кундалиги (бешинчи кун)

Мана Анталияга келганимизга ҳам беш кун бўлди.
Мана Анталияга келганимизга  ҳам беш кун бўлди. Бугун жамоамиз аъзолари икки маҳал машғулот ўтказди. Кеча асосий таркибда майдонга тушганлар эрталаб транежёр залида шуғулланишди. Қолганлар эса стадионда машғулот ўтказишди.

Эрталабки машғулот доимгидек маҳаллий вақт билан соат 9:30 да (Тошкент вақти билан 12:30)да бўлиб ўтди. Кечки машғулот эса эса маҳаллий вақт билан15:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да бошланди. Машғулотлар давомида футболчиларнинг жисмоний ва тактик билимларини ошириш борасида ишлар олиб борилмоқда. Барча футболчиларнинг кайфияти аъло даражада.

 

Кечаги ўйин ҳақида икки оғиз

Кечаги баҳсда “Нефтчи” мағлубиятга учраган бўлса-да, ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Айниқса, биринчи бўлимда. Фақат вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида мағлубиятга учрадик. Бир нарсани тўғри тушуниш лозим, жамоа энди шаклланмоқда. Янги футболчиларнинг бир-бирини тушуниб олиши учун бироз вақт керак.

Бу ҳолат ҳатто гранд жамоаларда ҳам кўзга ташланади. Шундай экан, якуний хулоса чиқаришга шошилмаслик лозим. Ўйлаймизки, чемпионат бошлангунга қадар ҳаммаси изига тушиб кетади.

 

Футболчилар қандай фикрда?

Бугун ҳам “Нефтчи” футболчиларнинг йиғин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

 

Александру Оника: “Меҳнатларимиз бесамар кетмаслигига ишонаман”

Қисқа фурсат ичида мухлислар меҳрини қозонишга улгурган молдовалик ярим ҳимоячи Александру Оника ҳам бошқа футболчилар қатори машғулотларда тинимсиз меҳнат қилмоқда. Туркиядаги йиғин ҳақида Оника қисқача шундай деди:

“Нефтчи”да яхши футболчилар йиғилгани кўриниб турибди. Жамоадошларим билан тил топишиб кетишда муаммога дуч келмадим. Машғулотлар ҳам қизиқарли ўтмоқда. Бу ердаги меҳнатлармиз бесамар кетмаслигига ишончим комил”.

 

Жавоҳир Расулов: “Мураббийлар кенг кўламли ишларни бажаришмоқда”


Янги мавсум кашфиётларидан бири бўлиши кутилаётган ёш ярим ҳимочилардан бири Жавоҳир Расулов ҳам машғулотларда тўлиқ куч билан иштирок этмоқда.

“Туркиядаги йиғин биз учун жуда фойдали бўлишига ишонаман. Мураббийлар штаби биз каби ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш йўлида кенг кўламли ишларни олиб боришмоқда. Бу ерда ҳам жисмонан, ҳам тактика борасида тобланиб боряпмиз”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика