

Унда бўлажак баҳсдаги ташкилий масалалар борасида сўз борди. Йиғилишни “Нефтчи” – АГМК учрашувининг комиссари А.Фролов олиб борди. Шунингдек, ўйинда жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушишлари ҳам маълум қилинди. Демак бугун “Нефтчи” қизил-кўк рангли спорт формаларидан фойдаланса, олмалиқликлар сариқ рангдаги либосларда майдонга тушишади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун “Истиқлол” стадионида соат 18:00да старт олади.




