UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  0 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  8 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1

"Нефтчи" ўз қароргоҳига қайтди Янгиликлар

"Нефтчи" ўз қароргоҳига қайтди

Теглар :  Нефтчи
Хабарингиз бор, "Нефтчи" жамоасининг қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди ва бу жараён ўз ниҳоясига етди.

Бугун мазкур бинонинг  очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ҳайрулло Бозоров, клуб президенти, Фарғона шаҳар ҳокими Василжон Назаров, клуб бош директори Мансуржон Тошматов, жамоа фахрийлари, футболчилар ва мухлислари иштирок этишди. 

Табдир аввалида жамоанинг юксалиши ва ривожи учун қилинган ишлар хайрли бўлишини, мавсум давомида юксак марраларга интилиб, клубнинг ривожи ва ғалабали натижалари давомли бўлишини ният қилган ҳолда қуръон-тиловат ўқилиб, эҳсон қилинди. Шундан сўнг, Ҳайрулло Ҳайитбаевич сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини самимий қутлади. Жамоага бир вақтлар турли сабабларга кўра олиб қўйилган автобус қайтариб берилишини айтди. Барча имкониятлардан оқилона фойдаланиб, "Нефтчи"  ғолибона юришини давом эттириши ва юксак марраларга эришиб, мухлисларини ҳар томонлама хушнуд этиши лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг, сўзга чиққан "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко яратилган шароитлар учун миннатдорчилигини билдириб, мавсумни чемпион сифатида якунлаш учун бор имкониятини ишга солишга ваъда берди.

"Нефтчи" фахрийси Лев Викторович Вахтин эса, тариҳий бинони қайта тиклашга амалий ёрдам берган барча мутассадиларга ва клубга бўлган юксак эътибор учун вилоят раҳбариятига самимий ташаккур билдирди. Сўз олган фан клуб етакчилари ҳам янги таъмирдан чиқарилган қароргоҳ замонавий тус олганлиги нафақат футболчи ва мураббийларни, балки мухлисларни ҳам беҳад қувонтирганини этироф этиб, кенг кўламли ишларда сидқидилдан меҳнат қилган барча корхона ва ташкилот мутахассисларига ташаккур билдиришди.

Шундан сўнг, тадбирга ташриф буюрган  меҳмонлар қароргоҳда яратилган барча шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Ундан ташқари, “Нефтчи” спорт комплекси футбол майдони ва сув хавзаси кўздан кечирилиб, ушбу спорт иншоотларини ҳам таъмирдан чиқариш учун топшириқ ва режалар белгиланди.


Маълумот учун: Янгиланган қароргоҳ биноси 60 кишига мўлжалланган бўлиб, жами 35 хонадан иборат. Қароргоҳда  ошхона, 10х4м сув хавзаси ва пархоналари мавжуд. Мазкур бино ва иншоотлар 1965 йилда қурилган бўлиб, “Нефтчи” ПФКнинг қароргоҳи ҳисобланади. 2021 йилдан таъмирлаш ишлари бошланиб, жорий йилнинг 28 апрель куни объект фойдаланишга топширилди. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика