UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  5 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  43 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  30 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  1 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  373 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6

"Нефтчи" Монаховга жавоб бериб юборди Янгиликлар

"Нефтчи" Монаховга жавоб бериб юборди

Трансфер бозорида анча фаоллик кўрсатаётган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида ўзгаришлар давом этади.
Бундан бироз олдин, жамоа йиғинига Павел Смоляченко ва мураббий сифатида таклиф этилган Абдумажид Тоировнинг қўшилгани хусусида хабар бериб ўтгандик.

Афтидан жамоа бош мураббийи Амет Мемет иккита тенг кучли таркибни шакллантирмоқчи. Нега деганда, клуб селекцияга катта эътибор қаратиб, кун-ора янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Масалан Павел Смоляченко бугун собиқ жамоасига қайтиб, "Гулистон"га қарши кечган баҳсда майдонга тушди. Ваҳоланки, Смоляченко (фотода) кеча "Динамо" билан бирга эди.

Бундан бир неча кун олдин кўрикдан ўтиш учун ташриф буюрган украиналик ҳимоячи Антон Монахов бугунги ўйинда жамоа таркибида кўриниши бермади. Олинган маълумотларга кўра, бу футболчига мураббийлар штаби жавоб бериб юборган.

"Нефтчи" бугун Қибрайда Динамо билан ҳам назорат учрашувида майдонга тушади. Кеч соат 17:30да бошланиши режалаштирилган ўйинда жамоанинг бошқа футболчилари Ғайрат Ҳасанов, Шавкат Насибуллаев, Иқбол Акрамов, Мансур Саидов, Зайниддин Тожиев каби ўйинчилар синаб кўрилади.

Бугун "Гулистон"га қарши кечган ўйинда  "Нефтчи" рақибининг жиддий қаршилигига дуч келди ва ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Жамоа сафида ҳаракат қилган ўйинчилар билан танишинг.

"Нефтчи": Ҳислат Чилматов, Ғайрат Жумаев, Абдумажид Тоиров, Шукурали Пўлатов, Дилёрбек Эрматов, Вячеслав Пономарёв, Санжар Асқаралиев, Сардор Соибов, Павел Смоляченко, Носир Отақўзиев, Отабек Исроилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Фарруҳ Турдиалиев, Иқбол Бобохонов, Иззат Ғаниев, Мирзакамол Камолов, Мўйдин Мамазулумов.
Голлар: П.Смоляченко, М.Камолов, М.Мамазулумов. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика