UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  3 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  5 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  8 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1

“Нефтчи” йиғинни бошлади Янгиликлар

“Нефтчи” йиғинни бошлади

Маълум муддатлик танаффусдан сўнг “Нефтчи” жамоаси таътилдан қайтди.

  • Режага кўра футболчилар 2 июль куни тушликдан сўнг, клуб қароргоҳида йиғилди. Шундан сўнг жамоа Водил сўлим гўшасига йўл олди. Иккинчи даврага тайёргарликнинг биринчи қисми айнан ушбу Водилдаги базада ўтади. У ерда икки ҳафта мобайнида машғулот ўтказилгач, йиғиннинг иккинчи қисми Тошкентга кўчади. Пойтахтда машғулот ўтказиш билан бирга, синов-назорат ўйинлари ҳам ташкил этилади. Спарринг рақиблар хусусида кейинроқ тўхталиб ўтамиз.

    Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, биринчи даврани “Нефтчи”да ўтказган россиялик футболчи Левани Гвазава келгуси фаолиятини бошқа жамоада ўтказадиган бўлди. Шунингдек ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев ва ярим ҳимоячи Маъруф Муродов ҳам жамоа билан хайрлашди. Мазкур икки футболчи биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлди. Легионер ўйинчи Гвазава эса жароҳати сабабли кўп учрашувларда жамоага ёрдам бера олмади. Шу боис жамоамиз ушбу футболчилар ҳам билан ўзаро келишган холда, муносиб равишда хайрлашди ва уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз.

    Бундан ташқари мазкур йиғин давомида яна айрим футболчилар билан ҳам хайрлашиш режага киритилган. Уларнинг айнан ким эканлиги ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

    Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида “Нефтчи” футбол клуби раҳбарияти айни дамда бир қатор маҳоратли футболчилар билан музокара ўтказмоқда. Жамоамиз учун бегона бўлмаган, маҳаллий ўйинчиларни ортга қайтариш учун ишлар олиб борилмоқда.  


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика