UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  1 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  32 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17

“Нефтчи” “Цементчи”ни мағлуб этди Янгиликлар

“Нефтчи” “Цементчи”ни мағлуб этди

Теглар :  НефтчиЦементчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 10 июнь куни Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди.

 “Динамо” билан ўйинга тайёргарлик босқичига кирувчи мазкур беллашувда Вадим Карленович шогирдлари кичик ҳисобда ғалабага эришишди. Биринчи бўлимда Аббос Махсталиевнинг  жарима тўпидан киритилган голи “Нефтчи”нинг муваффақиятига етарли бўлди.

Учрашувда Вадим Абрамов икки хил таркибни кўздан кечирди. Биринчи бўлимда асосий таркиб футболчилари майдонга тушишган бўлса кейинги бўлимда аралаш таркиб ҳаракатланди. Яъни навбатдаги бўлимда асосан ёшлар жамоаси ўйинчиларига имконият берилди. Ўз вақтида “Нефтчи” жамоасида сафида фаолият олиб борган Отабек Ҳайдаров айни кунларда жамоа кўригида бўлиб турибди. Жамоамиз устози “Цементчи”га қарши беллашувда Ҳайдаровни ҳам майдонга туширди. “Нефтчи” “Цементчи”га билан беллашувда қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Дилёр Ирматов, Муҳсин Убайдуллаев, Бахтиёр Ёқубов, Миржамол Неъматов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Мўйдин Мамазулумов

Заҳирадан майдонга тушганлар: Отабек Исроилов, Умид Қодиров, Фурқат Ҳасанбоев, Саид Абдужабборов, Акрам Баҳриддинов, Ислом Тошпўлатов, Ризо Айвазов, Хуршид Асқаралиев, Шодиёр Хожиматов, Отабек Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 13-турида “Нефтчи” жамоаси Самарқанднинг “Динамо” жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Беллашув 14 июнь куни ўтказилинади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика